АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Замонавий футболнинг энг оддий тенденцияларидан бири - бу футбол клубининг ўз ҳомийлари билан узвий алоқа шакллантириши.
Буни «Насаф» ПФКнинг бош ҳомий - «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ билан ўзаро ҳамкорлигида ҳам яққол кўриш мумкин. ОЧЛ-2023|2024 старти олдида турган Қарши жамоаси жумладан, ФИФА кунлари юзага келган танаффусдан фойдаланиб, ҳомий ташкилот ҳузурида бўлди (бу ҳақда газетамизнинг аввалги сешанба сонида ҳам хабар берилганди).
Ғузор тумани Эшонқудуқ яйловида бошланадиган кафтдек текис асфальт йўл сизни тўппа-тўғри «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ томон олиб боради. Ушбу гигант корхона мамлакатимизда иқтисодий салоҳияти билан алоҳида ажралиб туради. Бу ерда соғлом турмуш тарзининг бош мезони - спорт, унинг оммавий тури футболни қадрлаш масаласида бир қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, шаҳарчадаги замонавий стадион ва корхона ҳудудида қад ростлаган мини-футбол майдони доимо бўш вақтга мазмун киритаётган завод ишчи-ходимлари, маҳаллий ёшлар билан гавжум. Бу сафар мажмуа тасарруфидаги «Насаф» клуби аъзолари иш жараёни билан яқиндан танишиш ва ходимлар билан учрашиш учун корхонага ташриф буюришди. Клуб директори Алишер Юсупов бошчилигидаги раҳбарият вакиллари, мураббий ва футболчилар дастлаб корхона цехларида бўлиб, қизғин иш жараёнини ўз кўзлари билан кўришди, ҳаммаси ҳақида батафсил тушунча ҳосил қилишди. Муҳандис - техник ходимлар билан суҳбатда табиийки, ҳам иш сирлари, ҳам футбол ўйинининг ўзига хос томонлари ҳақида сўз борди.
Соат миллари 11га яқинлашмоқда. «Насафчилар» фаоллар залига бирин-кетин кириб келишди. Уларни ашаддий мухлислар, мажмуа қошида тузилган «Насаф» фан-клуби аъзолари самимий қарши олишди. Бошловчи тадбирдан кўзланган мақсад юзасидан қисқача сўз юритгач, саҳнага «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ бош директори ва «Насаф» клуби президенти Шуҳрат Аслановни таклиф этди. Нотиқ ўз чиқишида ўзаро ҳамкорлик сўз ёки қоғозда эмас, амалда бўлиши кераклигини таъкидлади: «Насаф» ўзининг деярли 30 йиллик тарихи мобайнида залворли йўлни босиб ўтди. Ўзбекистон чемпионати элит лигасида 11 марта бронза медалини қўлга киритди, 3 бора вице-чемпион мақомига эришди. Албатта, бундай ютуқлар ўз-ўзидан келмади. Жамоанинг 3 марта мамлакат кубоги ва 2 марта суперкубогига эга чиқиши замирида ҳам катта меҳнат ётибди. Шунингдек, ОЧЛда ярим финалгача етиб бориш, ОФК кубогини қўлга киритишда ҳам аҳил жамоанинг ҳамжиҳатлиги мужассам. Охирги 3 йилда икки марта Ўзбекистон кубогини ютиш ва суперкубокни бош узра баланд кўтариш ўз-ўзидан бўлмади. Суперлигада 2 марта кумуш медални қўлга киритиш, ОЧЛдаги мардонавор юриш ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Бу нафақат корхонамиз аҳли, балки бутун вилоятимиздаги кўп сонли мухлислар кайфиятига кайфият қўшмоқда. Бундан кейин ҳам «Насаф» ва «насафчилар» билан биргамиз. Ишонамизки, ёрқин ғалабаларимиз олдинда». Шундан сўнг «Насаф» бош мураббийи, «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» Рўзиқул Бердиев сўз олиб, кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром учун миннатдорчилик билдирди. «Энг аввало, раҳбариятга катта раҳмат, - деди «Насаф»ни олға бошлаётган мутахассис. - Корхонадаги иш жараёни билан танишиб, ишонч ҳосил қилдик-ки, бу ерда касбга нисбатан масъулият жуда катта. Муҳандис - техник ходимлар нозик иш жараёнини қунт билан бажаришмоқда. Улар ўзаро суҳбат чоғи «Насаф»нинг ҳар бир ютуғидан ўзгача илҳомланишларини яширишмади. Бундай эътироф зиммамиздаги масъуллик ҳиссини янада оширди. Табиийки, яшил майдонга мухлислар ва ҳомийларимизга жўшқинлик бағишлаш учун тушамиз ва мардонавор курашишда давом этамиз».
Дўстона учрашувда «Насаф» раҳбариятидан Сергей Кучеренко, Ботир Қораев ҳам сўз олишди. Шунингдек, «Насаф»нинг бир қатор футболчилари дил изҳорларини баён этишди:
Жамбули Жигаури (грузиялик ҳужумчи): - «Насаф» мени яхши қабул қилди. Бундай аҳил жамоада ўйнаш - катта бахт. Таркибда ўз ўрнимни топиш учун бор маҳоратимни ишга соламан. Бугунги учрашув кўтаринки руҳ бағишлади, зиммамизда қандай масъулият борлигини теранроқ тушундим. Демак, кейинги баҳсларда янада фаол тўп суришим шарт.
Матеус Лима Круз (бразилиялик ҳужумчи): - Осиёнинг кўплаб жамоаларида ўйнаганман. Менга Қаршининг ўзига хос табиати маъқул келди, бу ердаги самимий инсонлар ҳам илиқ таассурот қолдиришмоқда. Аёлим ва фарзандим билан худди ватанимдагидек яшаяпмиз. Мухлислар кўча-куйда учратиб қолишса, дарҳол ҳурмат-эҳтиром кўрсатишади. Бу ёқимли, албатта. Мана, ортда қолган 1 йиллик фаолиятимда Ўзбекистон кубоги ва суперкубогини қўлга киритдик. Лекин бу билан чекланмаймиз. Олдимизда чемпионатда юксак мақсад бор, ОЧЛда ҳам ижобий натижа қайд этишимиз керак. Ишонаманки, «Насаф» билан ҳали катта марралар сари олға борамиз.
Тадбирда ярим ҳимоячи Ойбек Бозоров ўз устида янада жиддийроқ ишлашга, вақт билан ҳисоблашмасликка ваъда берган бўлса, ҳимоячи Ғолиб Ғайбуллаев гол вазиятини илғаш ҳиссиёти билан ўртоқлашди. Нилуфар Шаропова ва Гулжаҳон Сувонқулова эса жамоа мухлисалари номидан гапириб, «Насаф» ўйинларидан оладиган таассуротларини ўзгача эҳтирос билан тавсифлашди. Улар футболдаги машаққатли меҳнатнинг завқли дамларини ҳис қилиш мўъжиза эканлигини таъкидлашди. Якунда мухлислар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. «Насаф» ва мажмуа тарихи ҳақидаги викторина ҳам қизиқарли тус олиб, унда фаоллик кўрсатган ходимларга клуб номидан эсдалик совғалари топширилди. Эътиборлиси, мажмуа тарихига оид саволларга тўғри жавоб берган «насафчилар» ҳам совғалардан бебаҳра қолишмади. Тадбир «Насаф» фахрийлари ҳамда «Шўртан газ кимё мажмуаси» жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини билан якунига етди. Унда дўстона дуранг - 6:6 ҳисоби қайд этилди. Томонлар бундай учрашувларни тез-тез ташкиллашга келишиб олдилар.
ЮБИЛЕЙ ЯҚИН
Дарвоқе, устоз журналист Ҳусан Темиров кейинги ой 70 ёшлик юбилейини қарши олади насиб этса. Ҳусан ака 1953 йилнинг 7 октябрь куни Қар-ши туманидаги Дашт қишлоғида деҳқон оиласида туғилган. Ҳаёти ва ижодини асосан футболга бағишлаган Ҳусан Темиров 1974 йили Қарши давлат педагогика институти (ҳозирги университет)нинг филология факультетини, 1987 йили эса Тошкент олий партия мактабини тамомлади. 1974-2007 йиллар оралиғида Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясида самарали фаолият юритди. Аввалига сухандон, оператор, кичик муҳаррир, махсус мухбир, бош муҳаррир сифатида ишлаган футбол фидоийси 1994-2007 йиллар оралиғида вилоят телерадиокомпаниясига раислик қилди. «Энг азиз, энг улуғ» республика танлови ғолиби. 1972 йилдан республика, вилоят, туман газеталари фаолиятида мақолалари билан қатнашди. Шунингдек, Қарши шаҳридаги «Меҳнат» стадионида узоқ вақт сухандонлик қилди. 1995 йили айнан Темиров ташаббуси билан вилоят телеведениесига асос солинди.
2007 йили «Насаф» матбуот котиби, Қаршидаги «Марказий» стадиони директори лавозимларида ишлаган устознинг мингга яқин интервью ва репортажи эфирга берилган. Матбуотда эса 542та мақола ва хабари эълон қилинган. Темиров шунинг баробарида Тошкентдаги «Академик» ва «Муҳаррир» нашриётларида «Эзгулик чироғи» (2009 йил) ҳамда «Яхшилар ёди» (2011 йил) китобларини чоп эттирган. Айни пайт эса «Соғинч соҳилларида» ва «Музни эритган меҳр» китоблари нашрга тайёрланмоқда. Ҳусан Темиров шунингдек, «Насаф» тарихини ўз ичига олган рисола устида иш олиб боряпти. Умуман, Ҳусан ака Темировнинг 51 йиллик ижодий фаолияти сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ва спорт мавзуларини қамраб олган. 1978 йилдан Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси. «Шуҳрат» медали, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 1, 5, 10, 15, 20 йиллиги эсдалик нишони, ЎФАнинг «Ўзбек футболини ривожлантиришдаги хизматлари учун» эсдалик нишони, «Ўзбекистон спорт фахрийси» нишони соҳиби.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789