Нигоҳ: Ўйин йўқ, содиқ мухлис бор...

Нигоҳ: Ўйин йўқ, содиқ мухлис бор...

Норвегияга ҳали баҳор келгани йўқ.

 Ўтган мавсум Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичида «Рома»ни 6:1 ҳисобида мағлуб этиш асносида катта шов-шув кўтарган «Буде-Глимт» клуби шимолий мамлакатдаги об-ҳаво шароити туфайли Бер неча ойдан буён ўз стадионида ўйнай олмаяпти. Шунга қарамай, содиқ мухлислардан бири трибунада кўриниш беришни канда қилмаяпти.

Эсингизда бўлса, камтарин «Буде Глимт» кейинчалик ҳам КЛда Жозе Моуриньо жамоасига икки марта муаммо туғдирган бўлса, якунда чорак финалда курашдан чекинганди. Жорий мавсум эса клуб евроаренада айтарли каромат кўрсата олмади. Чунончи, «Глимт» шов-шувли ўйинлардан сўнг бир қатор етакчиларини пуллади. Дейлик, КЛ-2021|2022 қаҳрамонларидан бири - россиялик дарвозабон Никита Хайкин ёзда клуб билан хайрлашиб, «Бристоль Сити» сафига қўшилди.

«Глимт» Норвегиянинг энг шимолий ва энг изғиринли шаҳарчаларидан бири Буде шарафини ҳимоя қилади. Жамоа қиш мавсуми ўз майдонидаги ўйинларни сафарда ёки бетараф ҳудудларда ўтказишга мажбур. Бинобарин, шаҳарчадаги об-ҳаво шароити футбол ўйинига монелик қилади. Ма, март ойи ҳам ярмига келди, ҳисоб, аммо Будеда қор, совуқ ва шамол ҳали чекингани йўқ. Яқинда «Буде-Глимт»нинг ижтимоий тармоқларида жамоа стадиони ҳамон қор ичида эканлиги акс этган видеолавҳа берилди. Дарҳақиқат, у ердаги ҳолат ҳозирча ўйинларни қабул қилишга монеълик қилади. Шунга қарамай, содиқ мухлислардан бири ҳар куни трибунада кўриниш бермоқда. У ҳаттоки, кечаси ҳам стадионда қоляпти баъзан. Ҳа, бу фанат йиллик абонемент ва стадтиондаги доимий ўринга мутлақо ҳақли.