«ПСЖ» Почеттинони истеъфога чиқаришга тайёр

«ПСЖ» Почеттинони истеъфога чиқаришга тайёр

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттинони истеъфога чиқаришга қарор қилди, деб ёзади инсайдер Николо Скира ўзининг «твиттер»даги саҳифасида.

Манбага кўра, парижликлар мавсум охирида аргентиналик мутахассисни ишдан бўшатишга тайёр. Клуб ҳозирданоқ янги мураббий билан шартнома имзолаш устида ишламоқда. Почеттино «ПСЖ»ни 2021 йилнинг январидан бери бошқаради. Унинг клуб билан битими 2023 йилгача мўлжалланган. У жамоа билан Лига 1 чемпионлиги, Франция Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Почеттино ўрнига асосий номзод сифатила «Тоттенхэм» устози Антонио Конте кўрилмоқда. Италиялик мутахассис француз клуби билан 2 йиллик шартнома имзолашга тайёр.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.