Журналист Кристиан Фальк берган хабарга кўра, немис футболчисининг «қарғалар» сафига ўтиши кўп жиҳатдан жамоанинг жорий мавсум якунида Чемпионлар лигасига йўл олиш ёки олмаслигига боғлиқ бўлади. Таъкидланишича, Лерой «Бавария»ни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлаган, чунки у жамоанинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотган. Сане жорий мавсум «Бавария» сафида 4та ўйин ўтказиб, жами 78 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. «Трансфермаркт» порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади. Таъкидлаш керакки, Сане учун АПЛ бегона эмас. Боис у «Бавария»га «Манчестер Сити»дан кўчиб ўтган ва «шаҳарликлар» таркибидаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга танилган.