Про лига. 17-тур:  Марказий ўйинда  «термирйўлчилар» ғалаба қозонишди ва ...

Про лига. 17-тур:  Марказий ўйинда  «термирйўлчилар» ғалаба қозонишди ва ...

Про лига 17-турининг марказий ўйини Тошкентда бўлиб ўтди ва унда «Локомотив» «Қўқон-1912»ни мағлуб этиб, яна пешқадамга айланди.

Мезбонлар Абубакр Ризо Турдалиев ва Маъруф Жумаевнинг голлари эвазига муҳим ғалабага эришишди.  Рақиблардан ягона гол Шаҳзод Бешимов номига ёзилди – 2:1. Шу тариқа, «Локомотив» 36 очко билан яна пешқадамга айланди. «Қўқон-1912» эса 32 очко билан «Динамо»дан (34 очко) кейинги 3-ўринда бормоқда.
lok.jpg
Айтганча, бугун “Локомотив” либосида 6-расмий учрашувини ўтказаётган Абубакр Ризо Турдиалиев "темирйўлчилар" сафидаги дебют голини киритди.     
❗️ Маълумот учун, 22 ёшли футболчи сўнгги бор 2021-йилнинг апрел ойида “Рубин” дарвозасини ишғол қилган эди.     
Про лига. 17-тур     
«Локомотив» – «Қўқон-1912» - 2:1 (1:0)     
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов     
Голлар: Абубакр Ризо Турдалиев, 33 (1:0), Маъруф Жумаев, 69 (2:0) – Шаҳзод Бешимов, 87 (2:1).     
«Локомотив»: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 3 Исломжон Қобилов, 9.Иван Соловьев, 11.Ислом Рашидхонов (6.Шерзод Комилов, 68), 17.Санжар Қодирқулов (28.Жасурбек Холдоров, 75), 19.Анваржон Алижонов (21.Маъруф Жумаев, 68), 20.Жалолиддин Жумабоев, 33.Олег Зотеев (с), 70.Абубакр Ризо Турдиалиев, 88.Боян Найденов (8.Нурмуҳаммад Тошпўлатов, 75), 99.Симе Зузул (18.Али Абдураҳмонов, 82).     
«Қўқон-1912»: 1.Низомиддин Зиёвутдинов (69.Рустам Нортожиев, 73), 2.Авазхон Маматхўжаев (6.Абдужалил Маназаров, 46), 3.Бобур Акбаров (с), 8.Санъат Шихов (44.Фарҳод Мираҳматов, 55), 10.Анваржон Ҳожимирзаев, 11.Шаҳзодбек Бешимов, 16.Артём Филипосян, 20.Иқболжон Маликжонов, 23.Александр Мерзляков (18.Бобур Собиров, 55), 24.Жасурбек Ўринов (7.Жамшид Ҳасанов, 82), 25.Асадбек Зокиржонов.     

loko11111.jpg