Ракурс: Гринвуд – кучли бош оғриғи!

Ракурс: Гринвуд – кучли бош оғриғи!

Зўрлаш айблови билан қамалиб чиққан Мэйсон Гринвуд «МЮ» учун чинакам бош оғриғи бўлмоқда.

Ҳар ҳолда, клуб вақтида салоҳияти жуда яхши баҳоланган вингердан қутулишни истаса, шартнома бўйича 8,1 миллион фунтдан воз кечиши керак. Чунончи, футболчи «МЮ» раҳбарияти билан учрашувда «Олд Траффорд»дан кетмоқчи эмаслигини очиқ баён этди.

The Athletic нашрида Мэйсон Гринвуд зўрлаш айблови билан панжара ортига кетишига қадар ўзини қандай тутгани ҳақида катта мақола берилди. Унинг муаллифи Лори Уитуэлл футболчи энди майдонга қайтиш ишқида ёнаётганини қўшимча қилган: «Гринвуд ҳозир «МЮ» либосини яна кийиш учун ғишт деворни ағдариб ўтишга ҳам тайёр». 

Daily Mail журналисти Мэтт Хьюз ҳам «Гринвуд иши» масаласида тўхталди: «Мэйсон охирги икки ҳафта давомида клубнинг расмий вакиллари билан қайта-қайта учрашиб, «Олд Траффорд»дан кетиш нияти йўқлигини билдирди. Бироқ «МЮ» Гринвуд масаласида шошмоқчи эмас. Айни пайт футболчининг ҳолати ва хатти-ҳаракати жиддий ўрганилмоқда». Умуман, клуб Гринвуд масаласида роса иккиланмоқда. Айримлар унга иккинчи имконият бериш кераклигини таъкидлаётган бўлсалар, тижорий раҳбарлар бунда клуб обрўсига путур етишидан чўчишмоқда. 

*** Гринвуднинг Англия миллий жамоасига қайтиши эҳтимоли йўқ, ҳисоби. Ҳар ҳолда, Гарет Саутгейт бу борада аниқ позицияга эга. 

*** The Sun нашрида ёзилишича, Мэйсон устидан судга ариза ёзган Харриет Робсон фарзанд кутмоқда. Асосийси, футболчи у билан турмуш қуришга тайёр.

*** Мэйсон ҳамон клубдан ҳафтасига 70 минг фунт миқдорида маош олмоқда. Ўртадаги шартномани бузиш эса клубга 8,1 миллион фунтга тушади.

Мэйсон Гринвудга айблов эълон қилингач, «МЮ» уни машғулотлар ва ўйинлардан четлаштирганди. Шунга қарамай, футболчи ҳамон ҳафтасига 70 минг фунт стерлинг миқдорида маош олмоқда.

«МЮ» 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган шартномани муддатидан олдин бекор қилишни истаса, унда 8,1 миллион фунт стерлинг миқдорида товон пули тўлаши керак.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади