АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Сўғдиёна» бугун ОФК кубоги-2022 ҳудудлараро ярим финал ўйинида Гонконгнинг «Истерн» клубини қабул қилади.
Учрашув Улуғбек Бақоев жамоаси учун қандай аҳамиятга эгалигини айтиш шарт эмас. Жиззах шаҳри илк марта халқаро расмий ўйинга ўз бағрини очмоқда ва шу биргина факт кўп нарсани англатади. Эътиборлиси, агар «Сўғдиёна» Гонконг клуби тўсиғидан ўтса, кейинги раунд ўйини ҳам Жиззахда ўтказилади.
«Истерн» тарихи
«Сўғдиёна»нинг бўлажак рақиби узоқ 1932 йили ташкил этилган. «Истерн» - Гонконг футболидаги биринчи профессионал клублардан бири. Тўғри, жамоа бой тарихга эга бўлсада, Гонконг Премьер-лигасида атиги бир марта - мавсум-2015|2016да ғалаба қозонган. Яна бир факт шуки, «Истерн» 2017 йили Гонконгнинг ОЧЛ гуруҳ босқичида қатнашган дастлабки клубига айланди. Жамоа ўз тарихида асосан мамлакат кубоги ва суперкубоги турнирларида зафар қучган. Молиявий ҳолати чакки эмас.
Халқаро майдондаги иштироки
ОЧЛ-2017да гуруҳ босқичида иштирок этган «Истерн» 6та ўйинда атиги 1 очко олди. Қолаверса, гонконгликлар 1та гол урган ҳолда, нақ 24та қўйиб юборишди. 2021 йили эса ОФК кубоги гуруҳ босқичида қатнашган «Истерн» квартетда пешқадамликни Гонконгнинг яна бир клуби «Ли Ман»га бой берди. Жорий йилги турнир гуруҳ босқичида эса 2та рақибдан устун келди. Чунончи, Макао жамоаси пандемия ва бошқа сабаблар туфайли марказлашган тизимда ташкиллаштирилган гуруҳ турниридан бош тортди. Натижада гуруҳда 3та жамоа қолди - «Истерн», «Ли Ман» ва «Тайнан Сити» (Хитой Тайпейи). Таиланднинг Бурирам шаҳрида ўтказилган ўйинлар натижасига кўра, «Истерн» гуруҳ пешқадами сифатида тўғридан-тўғри ҳудудлараро ярим финалга сакради.
Легионерлар
«Истерн» Гонконгнинг молиявий томондан энг бақувват жамоаларидан биридир. Айни пайт таркибида 4 нафар легионер бор: Виктор Бертомеу (Испания), Маркос Гондра (Испания), Тамирлан Козубаев (Қирғизистон) ва Прабхат Гурунг (Непал). Маълумотларга қараганда, клуб хорижлик футболчиларга чамаси 5-8 минг доллар миқдорида маош беради. 3та гол билан ОФК кубоги тўпурарлари сафида бораётган Бертомеуни олсак, у Гонконгга йўл олишига қадар Испаниянинг 5-дивизонида тўп тепган. Тамирлан Козубаев эса Қирғизистон миллий жамоаси етакчи ҳимоячиларидан биридир.
Бош мураббий
Жамоани ҳозирда испаниялик Роберт Лосада бошқаряпти. Футболчилик фаолияти давомида «Мальорка» ва «Вальядолид» каби клубларда ўйнаган 45 ёшли мутахассис учун Гонконг футболи бегона эмас. У дастлаб мамлакатнинг «Китчи» клубини шуғуллантирган. Айтганча, бу жамоа вақтида машҳур Диего Форлан билан шартнома тузиш асносида эътиборга тушганди. Лосадо 2020 йили «Истерн»да ёрдамчи мураббий ролини бажарди ва ўтган мавсум жамоа бошқарувини ўз қўлига олди.
ОФК кубоги-2022.
Ҳудудлараро ярим финал
6 сентябрь (сешанба)
18:00 «СЎҒДИЁНА» - «ИСТЕРН» (Гонконг)
Бош ҳакам: Аҳмад Алалий (Қувайт).
Лайнсменлар: Аббос Ғулом (Қувайт),
Ёқуб ал Мутайрий (Қувайт).
Захира ҳаками: Али Рида (Ливан).
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон).
Комиссар: Башир Абдул Холиқ (Ливан).
Маҳаллий координаторлар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охунов, Шоҳруз Хўжаев, Зоҳир Акрамхонов.
«Сўғдиёна» - «Истерн» учрашуви чипталари шанба куни сотувга чиқарилди. Уларни «Сўғдиёна» стадиони кассаларидан харид қилиш мумкин.
И.АБДУВАҲОБОВ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789