АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ва ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов Ж.Кореяга қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.
Эртанги ўйин ҳақида:
Авваламбор, бу босқичга етиб келган жамоаларни табриклайман. Шу ўринда, мухлисларимизга, футболчиларга, уларнинг ота-оналари ҳамда тарбиялаган мураббийларига миннатдорчилик билдираман.
Эртага бизни муҳим учрашув кутиб турибди. Тикланиш-тайёргарлик жараёнлари режа бўйича яхши ўтди, ўйлайманки, ярим финалда ўзимиз учун керакли бўлган натижани қўлга киритамиз.
Футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати ҳақида:
Биз терма жамоага энг муносиб номзодларни чақирганмиз. Бизда 23 нафар кучли футболчи бор. Улар индивидуал маҳоратли. Лекин биз учун жамоавий ўйин муҳим ҳисобланади. Айнан шунинг устида доимий ишлаб боряпмиз ва эътиборимизни шунга қаратганмиз.
Ж.Кореяга қарши ўйин услуби ҳақида:
Австралияга қарши ўтган баҳсда жуда кўп вазиятлар яратдик. Агар сиз ютишни хоҳласангиз, гол уришингиз, вазиятлар яратишингиз керак. Ж.Корея ҳужумда яхши ҳаракат қилади. Улар барча ўйинларда биринчи рақамли бўлиб ҳаракат қилишди. Жамоанинг ҳужум ва яримҳимоясида тезкор футболчилар бор. Бироқ биз ҳам ўзимизнинг ўйинимиз, режамиз бўйича майдонга тушамиз.
Шунингдек ҳужумчи Пўлатхўжа Холдорхонов ҳам ушбу учрашув хусусида ўз фикрларини қуйидаги тарзда билдириб ўтди:
- Барча юртдошларимизни Жаҳон чемпионати йўлланмаси ва ярим финал билан табриклайман. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.Албатта минглаб мухлислар қаршисида ўйнаш ажойиб кайфият бағишлайди. Улар бизни қўллаб-қувватламоқдалар. Ҳеч қандай босим эмас, уларнинг қаршисида ўйнаш ёқимли ва қўшимча куч беради.
Корея ўзига яраша кучли жамоа. Биз уларнинг ўйинини ўргандик, барча жамоада бўлгани сингари уларнинг ҳам кучли ва кучсиз томонлари бор. Эртага ўз ўйинимизни намойиш этиб, турнир чемпионлиги учун курашишда давом этамиз.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789