Равшан Ҳайдаров: «ЖЧ йўлланмасини берадиган ўйинга бошқача ёндашувдами...»

Равшан Ҳайдаров: «ЖЧ йўлланмасини берадиган ўйинга бошқача ёндашувдами...»

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ёшлар ўртасидаги Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Австралияга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Австралияга қарши ўйин ҳақида
Ушбу босқичга етиб келган барча жамоаларни табриклайман. Чорак финал ўйинлари барча учун муҳим ҳисобланади. Биласиз, бу ўйин Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам тақдим этади. Шу сабабли биз мазкур муҳим ўйинда ғалаба учун иштиёқ билан ҳаракат қиламиз. 

Ҳужумчилар ҳақида
Биласиз, футболда ҳужум чизиғи ҳар доим ўзига яраша муаммо бўлган. Бироқ айтишим керак, бизда яхши даражадаги ҳужумчилар бор. Хусусан, Пўлатхўжа ҳам ўтган ўйинларда яхши томонлама ўзини кўрсатди. Унда етарли тажриба бор. 

Аввалги турнирларда олинган тажриба ва футболчиларга мотивация бериш ҳақида
Мен ва мураббийлар штабим бу каби мусобақаларда аввал ҳам иштирок этганмиз ва тажриба тўплаганмиз. Бундай мусобақалар, хусусан, ЖЧ ёш футболчилар учун жуда муҳим ҳисобланади. Бу футболчилар бизнинг келажагимиз. Айтганимдек, уларнинг ўсишлари, фаолиятларида йирик турнирлар катта аҳамиятга эга. Биз буни футболчиларга тушунтириб боряпмиз. 

Гуруҳ босқичи ва чорак финал ўйинлари ҳақида
Гуруҳ босқичида ўзига яраша мураккаб ўйинларда ўйнадик. Австралияга қарши ўйин эса янги тарих. Биз бу жамоага бошқача ёндашув билан тайёргарлик кўрмоқдамиз. Масъулият ва совуққонлик билан керакли натижа учун майдонга тушамиз. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Австралияга қарши баҳси 11 март куни бўлиб ўтади. Мазкур ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионатига йўлланмасини тақди этади.