АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Рома»нинг аргентиналик плеймейкери Пауло Дибала «А» серия 26-туридан ўрин олган «Торино»га қарши ўйиннинг 42, 57 ва 69-дақиқаларида гол уриб, «бўрилар» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишларини таъминлади
Алоҳида факт шуки, у Рим клуби сафида илк марта «хет-трик»ка эришди. Opta маълумотига қарасак, Дибала шу билан чиройли натижа соҳибига айланди: «А» сериянинг 10 мавсумида камида 15та голда бевосита иштирок (2013/2014 йиллар мавсумидан буён 8 марта). Айтиш жоиз, Европанинг кучли 5 лигасида бу кўрсаткич бўйича аргентиналикдан фақат бир киши олдинда - ҳозирда «Интер Майами»да ўйнаётган ҳамюрти Лионель Месси. Паулонинг ўзи самарали ўйиндан кейин ОАВ вакилларига ихчам интервью берди.
- Эсда қоладиган ўйин ва оқшом. «Рома» либоси ва тўпни уйингизга олиб кетсангиз керак...
- Албатта. Бунга сабаб топилишини анчадан бери кутаётгандим. Аниқроғи, «Кальяри»га қарши ўйиндан буён, ўшанда мураббий мени захирага олганди. Бугун эса юксак натижанинг ўзи мени топди ва бундан бахтиёрман, албатта.
- 2-голдан кейин де Росси қучоғига отилдингиз. Нега айнан шу лаҳзада?
- Чунки 2-гол ўйиндаги энг мураккаб нуқтада урилди. Зеро, «Торино» исталган дақиқада барчасини мутлақо ўзгартириб юбориши мумкин эди. Бу рақиб сизни бошқача ўйнашга мажбур қилишни билади. Мана, бугун ҳам дарҳол ҳисобни тенглаштирди ва қолган вақтда ўйин исталган йўналиш бўйича кетиши ҳеч гап эмасди. Шундай қийин паллада гол уриш жуда ёқимли. Хуллас, мақсадга етгач, ўз-ўзидан захира ўриндиғи томон югурдим, у ерда эса мураббий олдимдан чиқиб қолди.
- 3-голда эса Curva Sud мухлислар гуруҳи жойлашган трибунага юз бурдингиз...
- Мураббий билан бўлган ҳолатнинг такрори. Зарба бераётиб йиқилдим, кейин туриб, бирдан мухлислар томон югурдим. Уларга шу аснода миннатдорчилик билдиришни истадим. Ахир мухлислар душанба бўлишига қарамай, стадионни яна тўлдиришди.
- «Рома» чемпионатда кучли тўртликка кириш йўлида курашишдан ташқари, ЕЛдаги юришни такрорлаши мумкинми?
- Тушунарлики, ҳамиша ғалаба қозонишни истаймиз. Шахсан мен қаерда ўйнамайин, совриндор бўлишга интиламан. Финиш узоқда. «А» сериянинг ўзида ҳам ҳали кўплаб мураккаб ўйинлар бор. ЕЛ довони янада оғир. Лекин нималарга интилаётганимизни аниқ биламиз. Шундай экан, охиригача ҳаракатдан тўхтамаймиз.
- Бугунги «Рома»ни Пауло Дибаласиз тасаввур қилиш қийин. Клубда узоқ вақт қоласизми ёки...?
- Жамоа сафига қўшилганимдаёқ ўзимни Римда бошқача ҳаётга киришгандек ҳис қилганимни айтгандим. Умуман, Италияга кўчиб келганимда ҳам шундай бўлганди. Сизни келажакда нималар кутаётганини эса билмайсиз. Ҳозирда «Рома»даги ҳар бир дақиқадан ўзгача завқланяпман, чунки клуб дарҳақиқат, ажойиб, жамоадошларим ҳам.
- Ўйин якунлангач, Азмун тўпни сиздан олиб қўйишга уринди...
- Йўқ, бу осон эмас. Барча тўплар онамнинг қўлига бориши шарт, акс ҳолда, у мендан ғазабланади...
АЙТГАНЧА...
«Рома» раҳбарияти Пауло Дибала келажаги масаласида бир тўхтамга келди. Инсайдер Николо Скиранинг айтишича, футболчининг амалдаги шартномасига киритилган бандга кўра, исталган хориж клуби уни 12 миллион еврога сотиб олиши мумкин. Лекин «Рома» аргентиналик билан келишув муддатини узайтириш баробарида бу бандни олиб ташламоқчи. Эслатма, Дибаланинг ҳозирги битими 2025 йил ярмигача мўлжалланган. 30 ёшли футболчи жорий мавсум Италия чемпионатининг 18та ўйинида 11та гол ва 6та ассист қайд этди.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789