Роналдудан дубль, Месси ва Мбаппедан гол. "Ар-Риёд"кубоги эса «ПСЖ» да!

Роналдудан дубль, Месси ва Мбаппедан гол. "Ар-Риёд"кубоги эса «ПСЖ» да!

Хабарингиз бор, кеча оқшомда Саудия пойтахти Ар-Риёдда «Ан-Наср» ва «Ал-Ҳилол» клублари футболчиларидан тузилган жамоа «ПСЖ»га қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.

«Қирол Фаҳд» номидаги халқаро стадионида 60 мингга яқин томошабин кўз ўнгида ўтган мазкур ўйинда Роналду ва Мессининг ўзаро тўқнаш келиши ўзига хос "тренд"да эди.

Ўзига хос шоу тарзидан кечган учрашувда 4:5 ҳисобида меҳмонлар зафар қучишди. Голларга тўхталадиган бўлсак, уйиннинг 5-дақиқасидаёқ ҳисоб Месси Неймарнинг пасидан унубмли фойдаланди, 34-дақиқада эса Роналду пенальтидан гол киритиб, мувозантани тиклади – 1:1.

Кўп ўтмай, Қатарликларга тегишли жамоа ҳимоячиси Бернат қўполлиги учун майдондан четлатилган бўлса-да, меҳмонлар Маркиньоснинг голи эвазига яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо 45+5-дақиқада Роналду яна катта саҳнага чиқиб, стадионни ларзага келтирди – 2:2.

2- бўлим бошида ҳимоячилар ўзларини кўрсатишди. Рамос жамоасини яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. 3 дақиқа ўтиб, "Ал Ҳилол"нинг 31 ёшли кореялик  ҳимоячиси Чжен Су фарқни тенглаштирди – 3:3.

60-дақиқада Мбаппе Париж клубини ўйинда 4-марта ҳисобда олдинга олиб чиққач, Роналду ва Месси захирага олинди – 4:3.

Ўйин якунигача Экитик ва Талиска гол уриб, учрашувда якуний натижани ўрнатишди – 4:5. «ПСЖ» Ар-Риёд кубоги соҳибига айланди. Роналду эса учрашувнинг энг яхши ўйинчиси совринига эга чиқди.

Ўртоқлик ўйини. 19 январь (пайшанба)
«АР-РИЁД» ЮЛДУЗЛАР ЖАМОАСИ - «ПСЖ» - 4:5
Ар-Риёд, «Қирол Фаҳд стадиони»
Голлар: 0:1 – Месси (3), 1:1 – Роналду (34, пенальти), 1:2 – Маркиньос (43), 2:2 – Роналду (45+5), 2:3 – Рамос (53), 3:3 – Чжан Ҳен Су (56), 3:4 – Мбаппе (60, пенальти), 3:5 – Экитик (78), 4:5 – Талиска (90+4).
«Ар-Риёд»: Ал-Овайс, Чжан Хен Су, Ал-Булайҳи, Ал-Ғанам (Ал-Авжоми, 46), Абдулҳамид, Густаво, Ал-Ҳайбари (Канноъ, 61), Мартинес (Каррильо, 61), Марега (Талиска, 46), Роналду (Матеус Перейра, 61).
«ПСЖ»: Навас (Доннарумма, 62), Ҳакими (Пембеле, 62), Маркиньос (Данилу, 46), Рамос (Битшиабу, 62), Бернат, Руис (Мендеш, 62), Солер (Гарби, 62), Саншеш (Витинья, 46), Неймар (Зоир-Эмери, 62), Месси (Кари, 62), Мбаппе (Экитик, 62).
Фойдаланилмаган пенальти: Неймар (45+3, дарвозабон).
Четлатиш: Бернат (39, ПСЖ).