Стадионлар рўйхати эълон қилинди

Стадионлар рўйхати эълон қилинди

ФИФА 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШдаги 12та стадионда ўтказилишини тасдиқлади.

Мусобақа финали 2025 йил 13 июль куни Нью-Йоркдаги машҳур «Метлайф-Стэдиум»да бўлиб ўтади. Турнир 2025 йил 15 июнь куни бошланиб, 29 кун давом этади ва мухлисларга дунёнинг 32та энг яхши жамоасининг юқори сифатли клуб футболидан баҳраманд бўлиш имкониятини беради. «Клублар ўртасидаги 2025 йилги жаҳон чемпионати 12та ажойиб стадионда ўтказилади ва у ерда буюк футболчилар томонидан жаҳон футболи тарихида янги саҳифа ёзилади», - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Учрашувларга мезбонлик қиладиган стадионлар рўйхати:

1. «Роуз Боул» (Лос-Анжелес) - 88500 ўрин;

2. «Люмен Филд» (Сиэтл) - 69000;

3. «Кемпинг Уорлд» (Орландо) - 65000;

4. Inter&Co Stadium (Орландо) - 25000;

5. «Мерседес-Бенц Стэдиум» (Атланта) - 75000;

6. «Жодис Парк» (Нэшвилл) - 30000;

7. «Bank of America Stadium» (Шарлотт) - 75000;

8. «TQL Stadium» (Цинциннати) - 26000;

9. «Оди Филд» (Вашингтон) - 20000;

10. «Метлайф-Стэдиум» (Нью-Йорк) - 82500;

11. «Хард Рок Стэдиум» (Майами) - 65000;

12. «Линкольн Файненшел Филд» (Филадельфия) - 69000.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.