Суперлига 23-тур. «Динамо» сафарда муҳим ғалабага эришди

Суперлига 23-тур. «Динамо» сафарда муҳим ғалабага эришди

Суперлига 23-тур баҳслари доирасида бугунги кун санасига белгиланган иккинчи учрашув ҳам нихоясига етди.

 Унда зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси Вадим Абрамов бошқарувидаги “Динамо” клубини қабул қилди. Бевосита ўйин тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, беллашувнинг дастлабки дақиқаларида хар икки жамоа асосан майдон марказидаги устунликни қўлга киритишга интилди. Урашувдаги дастлабки гол 11-дақиқада меҳмонлар томонидан киритилди. Франсис Нархнинг жарима майдонига пастлатиб оширган узатмасидан Анваржон Ҳожимирзаев оқилона фойдаланди ва жамоасини олдинга олиб чиқди 1:0. Шундан сўнг кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юборган майдон эгалари рақиб дарвозаси олдида бирин -кетин хавфли вазиятлар уюштира бошлади ҳамда уларнинг бири “Динамо” дарвозасига пенальти белгиланиши билан якунланди. 11 метрли нуқтада эса 

Муҳаммадали Ғиёсов адашмади ва ҳисобни тенглаштирди 1:1. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари давомида ҳар икки жамоа дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятлар яратилган бўлсада ҳисобни ўзгартириш ҳеч қайси клуб вакилларига насиб этмади. Иккинчи бўлимни эса “Динамо” фаоллик билан бошлади ҳамда Кожо Жоэлнинг “Қизилқум” жарима майдони ичига узатган тўпини мезбон жамоа ҳимоячиси Илҳом Ваҳобов ўз дарвозасига киритиб юборди. Биринчи бўлимда бўлгани каби ўтказиб юборилган голдан сўнг вазиятни ўнглаш мақсадида олдинга ташланган “Қизилқум” футболчилари мақсадларига етиша олишмади ва учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади.

"Қизилқум" - "Динамо" 1:2

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Голлар: 0:1 — 11, Анвар Ҳожимирзаев (Франсис Нарх), 1:1 — 24, Муҳаммадали Ғиёсов (пенальти), 1:2 — 48, Илҳом Ваҳобов (автогол).

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин, 3.Улуғбек Абдуллаев, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Франсис Нарх, 10.Жоэл Кожо, 17.Салим Мустафоев, 21.Анваржон Хожимирзаев (14.Баҳодир Насимов, 90+7), 22.Санжар Шоаҳмедов (30.Абубакир Мўйдинов, 46, (37.Фирдавс Абдураҳмонов, 90+4)), 44.Душан Мийич, 70.Майкон Дуглас Да Силва Нерис, 77.Воҳиджон Оқбўтаев (8.Хислат Халилов, 46).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.