Темур Кападзе: "Алоҳида, мотивациянинг кераги йўқ... "

Темур Кападзе: "Алоҳида, мотивациянинг кераги йўқ... "

Ўзбекистон U23 терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Осиё кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди

Мусобақа ҳақида:

— Ассалому алайкум. Авваламбор, барча жамоаларни мусобақа бошланиши билан табриклайман. Турнирни ўз уйида қабул қилаётган Қатарга ҳам миннатдорчилик билдираман. Барча футболчиларим соғ-саломат, биз мусобақага тайёрмиз. 

Тайёргарлик ҳақида:

— Ушбу мусобақага узоқ муддат тайёргарлик кўрдик. Олдимизга юксак вазифа қўйилган. Бу йўлда бор имкониятимизни ишга соламиз. Бунинг учун футболчиларимизда иқтидор ва маҳорат етарли. 

Рақиблар ва Малайзияга қарши ўйин ҳақида:

— Албатта, ҳар бир жамоа турнирни яхши бошлаб олишга ҳаракат қилади. Биз рақибларимизни ҳурмат қиламиз. Осиё кубогида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Бироқ айтганимдек, бизда ўз олдимизга қўйилган вазифамиз бор. 

Илк ўйиндаги мотивация ҳақида:

— Бу биз учун биринчи мусобақа эмас, бизда бу борада тажриба бор. Алоҳида мотивациянинг кераги йўқ. 

***

Айтганча, вакилларимиз Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайдиган бўлишди. Учрашувни эса иорданиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Аҳмад Файсал Муҳаммад Алали, унга қанотларда ҳамюртлари Айман Файсал Ҳамзе Обейдат ва Аҳмад Мансур Самара Муҳсен ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси Кимура Ҳироюкига (Япония) топширилган. Абдуллоҳ Дафер Ал Шеҳри (Саудия Арабистони) эса ВАРда фаолият олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Малайзия ўртасидаги ўйин 17-апрел соат 18:00 да старт олади.