Бунга сабаб Энцо Аргентина терма жамоаси Америка кубогида ғолиб чиққанидан кейин жамоадошларига қўшилиб, Франция терма жамоаси ўйинчилари шаънига тегадиган қўшиқ куйлагани бўлди. Буни ҳақорат сифатида қабул қилган Лондон клубининг франциялик легионерлари Аксел Дисаси, Мало Гюсто, Кристофер Нкунку, Маланг Сарр, Бенуа Бадьяшил, Лесли Угочукву ва Уэсли Фофана, бельгиялик Ромео Лавиа ҳамда ивуарлик Датро Фофана Энцо Фернандес саҳифасини бойкот қилди. АҚШ мезбон қилган Америка кубогининг финалида Аргентина Колумбияни кичик ҳисобда мағлуб этиб, чемпионлик унвонини сақлаб қолган эди. Ғалабани нишонлаш чоғида Энцо Фернандес ижтимоий тармоқ орқали жонли эфирга чиқиб, жамоадошлари билан «Улар Франция учун ўйнаяпти, лекин барчаси Анголадан», деб куйлади. Гарчи Энцо Фернандес кейинчалик узр сўраган бўлса-да, ирқчилик қилгани бўйича жавоб бериши ва жазоланиши мумкин.