ЛЕГИОНЕРЛАРИМИЗ: Нисбатан сокин уик-энд
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
Дэвид Бекхэмнинг «абадий» латофатли турмуш ўртоғи Виктория Адамс хоним яна можаро марказида.
Американинг Page Six сайти хабарига қараганда, Англия миллий жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси ҳамхонаси тўнғич ўғли - Бруклиннинг маҳбубаси Никола Пельтц билан сира келишолмаяпти. Уларнинг ўртасида аллақачон «совуқ уруш» бошланган...
Айтишларича, икки хоним ўзаро гаплашмайди, бир-бирига сира тоқат ҳам қилолмайди. Ўртадаги можаро апрель ойи, яъни Бруклин ва Николанинг тўйидан буён давом этмоқда. Бойлиги 1,4 миллиард долларга баҳоланган машҳур миллиардернинг қизи - Никола Пельтц 27 ёшли актриса, «Трансформерлар» фильмлари юлдузи. Бруклин Жозеф Бекхэм эса 23 ёшда. Унинг модель ва мода дизайнери йўналишини танлаганида Виктория хонимнинг таъсири бор, албатта. Ҳар ҳолда, машҳур собиқ хонанда футболга нисбатан мода оламига кўпроқ қизиқади.
Қизиқ, можаро асоси нима? Гап шундаки, Никола бўлажак қайнонасининг тўйни режалаштириш ишларида қатнашишини хоҳламаганди. Табиийки, бу Spice Girls гуруҳи собиқ хонандасига асло ёқмади. Пельтцга эса Викториянинг Бруклинга ҳаддан ортиқ эътибор беравериши маъқул эмас. Никола эҳтимолки, Викториянинг машҳурлигига ҳам ҳасад қилар... Шунингдек, оилавий муносабатларга Британиянинг Tatler журнали муқовасига чиқарилган Николанинг сурати ва сарлавҳа таъсир қилган бўлиши мумкин: «Янги Бекхэм хоним». ОАВда ёзилишича, Виктория шундан сўнг ўғли билан ҳам гаплашмай қўйган...
Матбуотдаги шов-шувлар Пельтц хонимнинг ҳиссий ҳолатини юзага чиқарди. У жума куни ижтимоий тармоққа кўз ёшлари билан «ювилган» суратини қўйиб, қисқача изоҳ ёзди: «Ҳаммада одамлар туфайли ўзини ёмон ҳис қиладиган кунлар бўлади ва бунда йиғлаб олишингиз табиий ҳол». Бруклин Бекхэм эса дарҳол маҳбубасини қўллаб-қувватлади: «Ажойиб қалб эгасисан ва сени шундайлигинг учун севаман». Виктория эса ҳозирча унинг қалбини билолмаяпти, чоғи…
Италия. «Кальяри» «А» серия 34-турида Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби - «Женоа» меҳмони бўлиб, ортга 0:3 ҳисоби билан қайтди.
«Реал» ҳаётида чуқур из қолдиган бразилиялик Каземиро El Chiringuito de Jugones нашрига берган интервьюсида илк марта нега «МЮ»га кетишни хоҳлагани хусусида ошкора гапирди.
Ҳа, футбол олами ҳозиргача бир жамоа таркибида шу қадар сермаҳсул тўп сураётган қанот ҳимоячиларини дуч келмаганди
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789