АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Брюгге» тизимида 13 йил таҳсил олган Шарль Де Кетеларе «Милан»га ўтди. Ўтган йили ёш иқтидор соҳибини «Интер» ва «Аталанта» ўз сафига жалб этишга уринганди, бу гал харидорлар кўпайиб кетишди. Савдолар узоққа чўзилди. «Лидс» клубга ҳам, футболчига ҳам бошқалардан кўпроқ маблағ таклиф этди. Шарль эса Мальдини, Массара ва мураббийлар штаби суҳбатларидан кейин «Милан»ни танлади.
Муҳим факт: бельгиялик футболчи учун 32 млн. евро сарфланди - янги жамоа учун бу улкан ҳаражат: жорий таркибдаги бирорта футболчига бунчалик кўп сарфланмаган. Бироқ италияликлар ким учун шунча маблағдан воз кечаётганларини яхши биладилар - Де Кетеларенинг агенти Том Де Мул (вақтида Златан билан «Аякс»да ўйнаган)нинг айтишича, мижозини узоқ вақт текширишган: «Милан» уни ёшлар жамоасидаги давридан бошлаб кузатиб келди. Дастлабки мулоқот икки йил аввал рўй берди. Шарлни ноёб иқтидор сифатида эътироф этишди. Бироқ уларга майдонга тушишга тайёр ўйинчи керак эди».
Де Кетеларе - камтарлик рамзи: стадионга яёв боради, ҳанузгача шампан шаробини очишни билмайди
Тео, Леау, Меньян каби иқтидорларни Миланга олиб келган бош скаут Жоффре Монкада футболчи ҳақидаги ҳисобот ўйинга берилган таъриф билан тугаб қолмаслигини кўп таъкидлайди: «Фақат ўйинларни томоша қилиш билан чекланиб қоладиган скаутнинг кераги йўқ. Мен ўйинчининг машғулотларини кузатиб борадиган, ота-онаси ва академиялар ходимлари билан суҳбатлашиб турадиган мутахассисларни ёллайман. Ўйинни кўриб, ҳисоботни ёзиб, тезда унутиб юборишдан кўра осон иш йўқ. Бу юмушни офисда ўтириб ҳам бажарса бўлади. Бизга эса ахборот керак: шартнома талаблари, оилавий муносабатлар, футболчининг юриш-туриши. Икир-чикирларни аҳамияти катта. Инсонийлик ҳаммасидан муҳимроқ».
Ўсмирлигидаёқ миллионер бўлди, лекин камтарликни бой бермади. Шарль Бельгияда онаси билан яшади. ЕЧЛдаги илк голини «Зенит» дарвозасига ургач, (ўша гол ғалабани таъминлаган), аввало унга қўнғироқ қилди. Шунингдек, ўқишни ҳам унутмади, стадионга эса яёв борарди. Ваҳоланки, машинаси йўқ эмасди.
«Менинг ёшимдаги кўпчилик болалар жамоада ёлғиз яшайдилар. U-21 термасидаги ўртоқларим ҳам қачон кўчиб ўтишимни сўрашарди. Бироқ бунга зарурат бўлмаган», - деганди футболчи 2020 йилда.
21га чиққан Шарль шампан шаробини очишни ҳам билмасди: «Брюгге»нинг чемпионлигини нишонлаш (ўзининг 3-ғолиблиги) маросимида Де Кетеларе бу борада мураббийдан ёрдам сўраганди. Шунингдек, серкўпик ичимликка рамзий «чўмилиш» жараёнида ҳам шишани мураббий очиб берганди. Қисқаси, қаҳрамонимиз зарарли иллатлардан йироқ йигитча.
«Мен ўз вақтини оила ва бошқа спорт турлари билан ўтказишни хуш кўраман. Уйимдагилар буни яхши биладилар, уларга тушунтиришнинг ҳожати йўқ. Чунки нима қилаётганим ва нимага интилишимдан хабардорлар. Менга ҳеч қачон ундай қил, бундай қилма, дейишган эмас», - деганди Шарль.
«Ярми - Хавертц, ярми - Кака...»
Де Кетеларенинг ақлан етуклигини ўз вақтида Андрей Клешёнок таъкидлаб ўтганди: «Жамоа услубини мукаммал билади, рақибларининг фикрини «ўқий» олади, аммо Шарль - Кака эмас». Гарчи, кўпчилик шундай фикрда бўлса ҳам. Стефано Пиолининг эътирофи: «Шарль ҳақида Дивок Оригидан сўраганимда, у шундай жавоб қайтарди: «Ярми Хавертц, ярми Кака».
Таъкидлаш жоизки, бу каби қиёслашларга шахсан Де Кетеларенинг ўзи доимо қарши бўлган. «Эҳтимол, Дивок мени Какага тенглаштиргандир. Чунки у «Милан»да ўйнаган, балки позицияларимиз бир хиллиги учундир? Хавертцга келсак, ўйлашимча, биз ўхшаш эмасмиз. Ҳа, у ҳам бўйдор ўйинчи, марказий ҳужумчи ва ҳужумкор ярим ҳимоячи позицияларида тўп суради, чапақай... бу борада ўхшашмиз. Бироқ мени ҳеч кимга таққосламаслик керак, деб ҳисоблайман. Мен шунчаки, Шарль Де Кетелареман».
«Зенит»га қарши икки учрашувдаги биттадан гол - Шарлнинг тезкорлигидан далолат. Бу голларда рақиб ҳимоячиларининг айби ҳам йўқ эмас. Лекин бельгиялик ҳужумчи ўта тиғиз ҳудуддан қулай вазиятни топа олди, кейин ўз вақтида узатмани голга айлантирди. Тезкорлик фазилатига Шарль теннис ёрдамида эга бўлган, ракетка билан Фландрия чемпиони мақомигача кўтарилганди.
«Теннис менга катта ёрдам берди. У туфайли вазиятга аниқ баҳо беришни ўргандим, реакция ва тезкорликни оширдим. Менимча, болакайлар турли спорт турларида шуғулланишса, яхши бўларди», - дейди ҳужумчи.
Стефано Пиоли ҳайратда: «Чоршанба куни ёрдамчиларим билан ўйин услубимизни тушунтириш ниятида унга видеолавҳа кўрсатдик. Шарлнинг реакцияси ва изоҳларидан футболни яхши тушунадиган ақлли йигит эканлигига амин бўлдик», - деди Пиоли футболчининг тақдимот маросимида.
Рақиблар ҳаракатидан уларнинг мақсадини тезда англаб олиш фазилияти эвазига ҳужумчи бошқа чизиқларда ҳам, ҳатто ҳимоя чизиғида ишончли тўп сура олади. 2020|2021 йиллар мавсумида «Брюгге» Дортмундда «Боруссия»га қарши майдонга тушганида, Шарлга қарши Санчо, Торган Азар ва Беллингем тўп суришган ва бирор марта бўлсада алдай олмагандилар.
Шарль ўзи учун қулай вазиятни топиш билан биргаликда, жамоадошларини ҳам олиб чиқа олади. Бу ҳам унинг воқеалар ривожини аввалдан ҳис эта олишини тасдиқлайди. Ҳужумчи тўпни қабул қилишидан аввал кимга узатишни белгилаб қўяди. Қарор қабул қилиш ва ижродаги тезкорлик эса муваффақиятни таъминлайди. Бунда тенниснинг улуши катта, албатта.
Чемпион «Милан» - ҳатто ғолибликни таъминлаган жамоадан ҳам фарқли бўлган янги жамоа. Мураббийлар штаби ўйин фалсафасига кескин ўзгаришларни киритди: самарали, ҳужумкор услубдан рақибларни чалғитиш мақсадида ўйинчилар позицияларини тез-тез алмаштиришга асосланган анчайин мураккаб усулга ўтди. Оригининг келгани, Ребичнинг таркибда қолгани, Жиру ва Златаннинг борлиги Шарль 10- ёки 8-рақамни олишини англатади. Дастлабки турда у айнан Браим Диас ўрнига майдонга туширилди, олдинги чизиқда бўшлиқлар яратиб, гол урди. Тўғри, шеригининг «офсайд»да қолгани боис, гол инобатга олинмади.
«Милан»нинг олдинги чизиқда йўқотишлари бўлмагани боис, ҳозироқ майдонга тушиш Шарль учун шарт эмас. Хотиржам муҳит ва янги ахборотни тез ўзлаштириш хислати унинг «Милан»га мослашувини тезлаштиради. У Кака эмас, аммо бразилиялик касбдоши даражасига кўтарила олади.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789