АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бразилиялик мегаиқтидор Эндрикнинг «Реал» сафини тўлдириш онлари ҳам тобора яқинлашмоқда.
Шартнома бўйича ёзда «Мадрид» ихтиёрига ўтадиган вундеркинд ҳозирча Испания билан бирров танишди, ундан олдин эса Бразилия миллий жамоасида дебют қилди. Аниқроқ айтсак, Эндрик ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган Колумбия термасига қарши ўйиннинг 82-дақиқасида майдонга тушди. У шундан сўнг аргентиналиклар билан баҳсда ҳам чамаси 18 дақиқа ҳаракатланди. Тўғри, Эндрик бу учрашувларда қандайдир каромат кўрсатгани йўқ, лекин факт шуки, Бразилия миллий жамоаси тарихида майдонга тушган иккинчи ёш футболчи бўлди (жамоада фақат афсонавий Роналдо эртароқ дебют қилган - 17 ёшу 118 кунлик).
***
Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Фернандо Дениз колумбияликларга қарши ўйиндан кейин Эндрик дебютига алоҳида тўхталди: «Бу навқирон йигитча учун муносиб совға, у аъло даражада ўйнайди ҳали». Ноёб иқтидор соҳиби ҳозирча ўз юртида «Палмейрас» шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда, «Реал» эса уни кутиб олиш тадорикини кўрмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида йигитча трансфери йўлида 60 млн. евродан воз кечган «Қироллик клуби»да аниқ стратегия бор бу масалада. Оддий айтганда, мадридликлар Эндрик яқин орада Винисиус Жуниор ва Родриго ёнига қўшилиб, бразилча триони юзага келтиришидан умидворлар. Хўш, йигитча бунга тайёрми?
***
Эндрик испан тилини ўрганиш билан банд, яна бокс билан шуғулланмоқда. Ёш иқтидор «Реал»га ўтиши аниқ бўлгач, хусусий мураббий ёллаб, алоҳида шуғуллана бошлади. Асосий эътибор тезлик, чаққонлик, чидамлилик ва координацияга қаратилмоқда. «Ҳали жуда ёш бўлсада, унда юлдузлик аломатлари яққол кўзга ташланиб турибди. Эндрик жисмоний тайёргарлик нечоғли муҳимлигини яхши тушунади, янада кучлироқ бўлиш учун эринмай шуғулланади. Яратган уни кучли оёқлар, юқори тезлик билан сийлаган», - дейди «Палмейрас» академияси мураббийи Жоау Пауло. Футболчининг ўзи эса кимдан илҳомланишини яширмайди: «Месси - буюк футболчи, лекин болалигимдан Роналду мухлисиман. У асосий кумирларимдан биридир. Кришнинг ўз касбига муносабати - мен учун намуна». AS нашри баҳорда Эндрик испан тилини ўрганаётгани ҳақида хабар тарқатди. Йигитча эса тез орада айнан испанчада интервью берди: «Янги чорловга нафақат жисмоний жиҳатдан, балки руҳан ҳам тайёрман. Лекин шу билан тўхтаб қолмаслик кераклигини яхши биламан. Жанубий Америкадан Европага кўчиб борадиган футболчи учун мослашиш даври оғир ўтиши ўз-ўзидан тушунарли. Шундай экан, янада тобланишим керак, бу борада ўзимни аямай шуғулланяпман».
Эндрик яна ҳафтада 1 марта боксчи Жексон де Падуа билан ҳам ишламоқда. «Эндрикнинг жисмоний ҳолатидан ёқа ушладим. Ёшига нисбатан ўта бақувват йигитча. Бокс машғулотлари кучига куч қўшаётганини Эндрикнинг ўзи ҳам сезиб турибди. Чаққонлик, чарчоқ билмаслик ва концентрация унга ўйиннинг охирги дақиқасигача фаол тўп суриш имкониятини беради», - дейди Жексон. Йигитча буларга қўшимча тарзда тунги клублар ва кўнгилхушликларни четга суриб қўйган: «Вақтни беҳуда ўтказишни истамайман. Тамадди учун фақат оиламиз билан ресторанга боришим мумкин. Очиғи, қанча маош олишимни ҳам билмайман. Молиявий масалалар билан ота-онам шуғулланишади. Мен эса фақат футбол ҳақида ўйлашим керак».
***
Эндрик орада «Палмейрас» таркибидан тушиб қолди, шунда «Реал» унинг олдига ўз скаутини юборди. Чунончи, бразилиялик ҳужумчи мавсумнинг дастлабки ўйинларида гол уролмади ва ҳаттоки, захирада қолиб кетиш даражасига яқинлашди. Дейлик, февраль ойида «Брагантино»га қарши кечган баҳсда захирага олингач, аламдан йиғлаб юборди: «Ўйинларни захира ўриндиғида кузатиш ачинарли ҳол, албатта. Бироқ футболчи бундай паллада ўзини тута билиши шарт. Аксинча, босим мотивация бериши лозим. Ишончни қайтаришим шарт. Гол бобидаги муаммолар? Бу яхши эмас, лекин хавотирланишга ўрин йўқ. Чунки тез орада ҳаммаси изга тушиб кетишига аминман. Мени ҳеч ким аямаслиги керак». Хуллас, март ойида Бразилияга «Реал»нинг бош скаути Хуни Калафат учиб борди. Унга Эндрикни қўллаб-қувватлаш, руҳини кўтариш вазифаси топширилганди. Бинобарин, Калафат ҳужумчининг оиласига яқин шахс ҳисобланади. Апрелда эса чемпионат старт олди ва Эндрик 1-тур ўйинида «Куяба» дарвозасига гол урди, аммо кейинги 12та баҳснинг атиги 2таси («Сан-Паулу» ва «Атлетико Паранаэнсе»га қарши)да «Палмейрас»нинг бошланғич таркибидан жой олди. Йигитча фақат кузга келиб, асосий таркибга мустаҳкам ўрнашди. O Globo нашрида ёзилишича, бошида жамоа мураббийи Абель Феррейра шунчаки, тез орада жамоадан кетадиган футболчига асосий таркибдан жой беришни истамаган. Тахминларга кўра, ишга «Реал» аралашгач, вазият яхши томонга ўзгарди.
***
«Палмейрас»нинг мавсумдаги энг ёрқин ўйинига алоҳида тўхталиш керак. «Ботафого» майдонидаги учрашув иккинчи бўлимини 0:3 ҳисобида бошлаган жамоа 49-дақиқада Эндрик урган ажойиб гол эвазига анча фаоллашди. Ёш йигитча бу вазиятда тўпни марказда қабул қилиб, йўл-йўлакай 3 нафар рақибини алдаб ўтди ва дарвозани нишонга олди. 84-дақиқада эса Эндрик жарима майдонида алдамчи ҳаракати билан ҳимоячи таъқибидан қутулди ва тўпни тиззаси (!) билан дарвозанинг яқин бурчагига йўллади. 89-дақиқа: Эндрик узатмасидан кейин Хосе Мануэль Лопес мувозанатни тиклади - 3:3. 90}9-дақиқада эса «Палмейрас» 4-голни уриб, сафардан қимматли 3 очко билан қайтди. Орадан 3 кун ўтгач, Эндрикнинг «Атлетико Паранаэнсе» дарвозасига урган голи жамоага навбатдаги 3 очкони келтирди. Бежиз якунда қаҳрамонимизни Бразилия чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси сифатида эътироф этишмади.
***
«Реал» ҳозирдан Эндрикка юксак баҳо бермоқда: Калафат унинг тимсолида узоқ йиллар давомида жаҳоннинг энг яхши футболчисини кўрмоқда. Мадридликлар Эндрик учун сарфланган 60 млн. евро Винисиус ва Родриго трансферига кетган жами 45 «лимон»га нисбатан кўпроқ манфаат келтиришига шубҳа қилишмаяпти. «Палмейрас» президенти Лейла Перейра эса бундай иқтидорни нисбатан арзон баҳода сотганидан хафа: «Эндрикни жуда арзон сотганимизни тушуниб турибмиз. 3-4 йилдан кейин унинг баҳоси 150-250 млн. еврога кўтарилади. Чунончи, юксак салоҳияти барчага маълум, бизга турли клублардан 12та таклиф келганди. Бироқ Эндрик ва унинг яқинлари «Реал» вариантини танлашди». «Қироллик клуби» йигитча учун 9-рақамни ҳозирлаб қўйгани ҳақида хабарлар бор. Marca нашри тахминича, Эндрик ҳамюртлари Винисиус ва Родригодан фарқли равишда, бирданига асосий жамоадан жой олади. Хуллас, бўлажак монстрни янги мавсумда «Реал» либосида кўрамиз.
Таъриф
- Эндрик - бу фантастик жисмоний қувват, маҳорат ва менталитет уйғунлиги. Унинг бўлажак монстр эканлиги ҳозирнинг ўзида маълум. Мадридда бир неча йил биргаликда сермаҳсул тўп суришдан умидворман. Винисиус Жуниор («Реал» вингери).
Содиқ СОБИР тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789