Холанд рад этиб бўлмас таклиф олди

Холанд рад этиб бўлмас таклиф олди

«Манчестер Сити» хўжайинлари жамоанинг энг зўр тўпурари Эрлинг Холанд билан ҳамкорликни узайтириш учун янги шартнома тузишга ҳаракат қиляпти.

Норвегиялик ўйинчига «Реал» ва «Барселона» каби гранд клублар оғиз солишмоқда. Холанднинг ўзи ҳам жамоасини ўзгартиришга қарши эмас ва Испания чемпионатига кўчиб ўтишга мойиллик билдирган. Mirror нашри эса «шаҳарликлар» тўпурарни катта маош билан ушлаб қолишга қарор қилгани ҳақида маълумот чиқарди. Агар 24 ёшли ҳужумчи манчестерликлар берган битимни имзоласа, АПЛда энг кўп маош оладиган ўйинчига айланади. Айни пайтда Англия чемпионати вакиллари орасида энг катта маблағни Кевин де Брюйне олмоқда. Унинг ҳафталик маоши 400 минг фунтни ташкил қилади. «Манчестер Сити» янги келишув бўйича Эрлингга ҳафталик 500 минг фунт тўлашга тайёр. Қолаверса, «шаҳарликлар» Холанд бу шартномани имзолаши учун ҳамкорлик муддатини 2 йил қилиб белгилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.