Ямалда яна бир рекорд!

Ямалда яна бир рекорд!

Испания чемпионатининг иккинчи туридан ўрин олган «Барселона» ва «Кадис» ўртасидаги учрашувда тарихий воқеа содир бўлди.

Каталонияликлар бош мураббийи Хави Эрнандес бошланғич таркибда Ламин Ямални ўйинга туширди. Ямал  XXI асрда Испания Ла Лигасида бошланғич таркибда майдонга тушган энг ёш ўйинчи сифатида тарихга кирди. Opta Sports нашрининг ёзишича, ўйин куни Ямал 16 ёшу 38 кунлик эди. Аввалги рекорд 2012 йили қайд этилган. Ўшанда «Малага» мураббийлар штаби бошланғич таркибда 16 ёшу 112 кунлик Фабрис Олингани бошланғич таркибда майдонга туширган эди. Таъкидлаш лозимки, Ламин Яман ўтган мавсумда ҳам рекорд қайд этганди. Испания чемпионатининг 32-турида Хави Эрнандес «Бетис»га қарши учрашувнинг 83-дақиқасида Ямални захирадан ўйинга қўшади. Ўшанда 15 ёшу 290 кунлик бўлган Ламин Испания чемпионатида қатнашган энг ёш ўйинчи сифатида рекордчига айланган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.