АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ниҳоят, кино олами ҳам таниқли футбол афсонаси билан ҳамкорликда ижод қилиш имкониятига эга бўлди - сентябрнинг сўнгги якшанбасида Златан Ибрагимовичнинг кинодаги дебюти тасдиқланди.
Златан 5-марта экранлаштирилаётган «Астерикс ва Обеликс: Оралиқ салтанати» фильмида иштирок этади. Галлиялик Астерикс ва Обеликснинг бу галги саргузаштлари Хитойда бўлиб ўтади. Воқеалар давлат тўнтаришидан кейин Галлияга қочиб кетган императорнинг қизи атрофида юз беради. Қиз Атерикс ва Обеликсдан босқинчилар эгаллаб олган тожни қайтариб олиб беришни илтимос қилади, қаҳрамонлар рози бўладилар.
Дарвоқе, Хитой ҳудудида тасвирга олиш рухсатномасига оид жараёнга Франция президенти Эммануэль Макрон бош-қош бўлган.
Златан картинада Кай Антивирус исмли Рим легионери ролини ижро этади.
Спортчиларни таклиф этиш - галлиялик ҳарбийлар ҳақидаги воқеаларни ёритувчи ижодкорлар учун одатий юмуш. Астерикс ва Обеликс ҳақидаги фильмларда Михаэль Шумахер, Амели Моресмо, Тони Паркер ва ҳатто Зайниддин Зидан ҳам иштирок этишган. Энди уларнинг сафига Златан қўшилди.
Лойиҳанинг бюджети нисбатан анча улкан - 72 млн. доллар. Продюсер Ален Атталь бунинг сабабини лойиҳанинг кенг кўламлиги билан изоҳлади: «Биз 2000 йил аввалги воқеаларни акс эттиришни режалаштирганмиз. Бунинг учун ўша даврга хос либосларни тайёрлашимиз, кўҳна қишлоқни бунёд этишимиз, кўп сонли иштирокидаги катта жангларни ташкил этишимиз, уларнинг томошабоплигини таъминлаш учун номдор актёрларни жалб этишимиз талаб этилади».
Картина премьераси 2023 йилнинг 1 февралига мўлжалланган.
Ибра МЛСдан кейин актёр бўлишни истаганди
Кинодаги фаолият хусусида Ибрагимович анча аввалроқ ўйлаб қўйганди: «Узоқ йиллар давомида актёр бўла олишимни ҳис этганман. Камера қаршисида мен асл ҳолатимни намойиш этаман».
Ҳужумчининг шоу-бизнесга бўлган қизиқиши МЛСнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клубидаги 1,5 йиллик фаолияти давомида янада ошганди. Ўшанда «МЮ»дан келган швециялик афсона ўз ҳиссиётини ифода этиш учун «Лос-Анжелес Таймс»нинг 1 саҳифасини сотиб олганди: «Қадрдон Лос-Анжелес, сени ҳеч нарсага алишмайман».
Уммон ортида Златан рекламада тасвирга тушди, турли ток,шоуларда меҳмон бўлди ва албатта, ажойиб голлар урди. Лекин ҳар қайси интервьюсида ўзини кинода синаб кўриш ниятини таъкидларди: «Мен учун кимнинг - яхши ёки ёмон йигит ролини ўйнаш муҳим эмас. Мен худди хамелеондек ҳамма нарсага мослаша оламан. Кино оламидан таклифлар етарли, аммо рад этмаслигим учун, таклиф арзийдиган бўлиши керак», - деганди Ибра 2018 йилда.
Айнан шу паллада рисоладагидек вариант пайдо бўлди. Аввалроқ томошабинлар ҳукмига ҳавола этилган «Астерикс Олимпия Ўйинларида» ва «Астерикс ва Обеликс Британияда» фильмлари намойишидан олинган даромад кутилганидан анча пастроқ бўлгач, ижодкорлар актёрлар танлаш масаласига ўзгача ёндашишга қарор қилдилар. Натижада Обеликс ролини ижро этган Жерар Депардье ўрнига янги картинада Жиль Лелуш таклиф этилди. Гийом Канега режиссёрлик пульти ва Астерикс роли топширилди.
Златаннинг персонажи экранда кўп вақтни эгаллашига кафолат йўқ. Лекин унга бўлган қизиқиш иккинчи даражали ролникига нисбатан анча юқори. Ибранинг ўзи ҳам буни яширмаяпти: «менга кўпроқ асосий роль , Рэмбо ёки Жейсон Борнга ўхшаган роль мос келарди, деб ўйлайман. Чунки менда шунга яраша қобилият бор. Ўз акцентим билан ёмон йигит ролини ўйнай олишимни айтишди. Бироқ мен янада кўпроғига қодирман».
«Биз уни Жан-Клод Ван Дамм билан таққослагандик. Златан яхшироқ эди»
Ибра ўзгача образга кира олиш қобилиятини бир неча бор исботлаган. 2018 йилнинг май ойида, «Лос-Анжелес Гэлакси» келганидан кейин 2 ой ўтгач, Златан CBS каналининг АҚШдаги энг машҳур «Жеймс Корден билан энг кечки шоу» кўрсатувига ташриф буюрганди. Кўрсатув ҳаммуаллифи бўлмиш Ян Кармель МБА мухлиси эди. Лекин футболга анча бефарқ эди. Шунга қарамасдан, унинг креатив гуруҳдаги британиялик касбдошлари студияга ўта ғайри-табиий спортчи келишига ишонтирдилар: «У билан учрашганингда, кўрганларингга ўзинг ҳам ишонмай қоласан. У худди Деннис Родман Аллен Айверсоннинг ўзгинаси».
Шунингдек, Златан учун 5 дақиқалик махсус дастур тайёрлашди. Унда швециялик афсона андишасиз ва такаббур башоратчи ролини ўйнаб, Жеймс Корденга ўз мақсадларига эришиши учун Златан бўлишни маслаҳат берганди.
Яннинг сўзларига кўра, 5 дақиқали роликни тасвирга тушириш жараёнига 45 дақиқа вақт сарфланган. Ролни талаб даражасида ижро этиш учун Ибра бошқа спортчиларга нисбатан анча тез мослашиб олган экан.
«Златан ўз ролини қойилмақом даражада ўйнади. Унинг маҳрати профессионал актёрникидан кам эмасди. Биз ўзимизча уни Жан,Клод Ван Дамм билан таққосладик. Унда Златан устун чиқди», - деганди Кармель Ибрагимовичнинг актёрлик қобилиятига юксак баҳо берар экан.
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789