Кубоксевар "Насаф" учун "офсайд" ёхуд InterFUTBOLнинг 30 апрелдаги сешанба сонида
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Мисрлик Муҳаммад Салоҳни бемалол АПЛдаги бош «киллер» сифатида таърифлаш мумкин.
Ҳар ҳолда, «Ливерпуль» ҳужумчиси чемпионатнинг кўплаб иштирокчиларига «тортиқ» этган голлари сони бўйича пешқадамлик қилмоқда. Унинг учун асосий «қурбон» - «МЮ».
Муҳаммад Салоҳ ҳаттоки, спорт формаси унча яхши бўлмаган вақтда ҳам гол уриш йўлини топади. Мана, у ЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйинда ҳисобни очиб, «Ливерпул»нинг якунда 2:0 ҳисобида устун келишига асос яратди. Мисрлик голеадор айни пайт «ПСЖ» вакили Килиан Мбаппе билан бирга турнир тўпурарлари рўйхатида 1-ўринни эгаллаб турибди (ҳар икки футболчида 7тадан гол бор). Салоҳ олдинроқ АПЛ 11-турида «Манчестер Сити» дарвозасига ягона ғалаба голини йўллаб, чемпионат бўйича «Ливерпуль» тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 2-ўринга кўтарилганди. Аниқроқ айтсак, у АПЛда 121-голини нишонлаб, клуб афсонаси Стивен Жеррард (120та гол)дан ўзиб кетди. «Ливерпуль» рекордчиси - Роб-би Фаулер ҳисобида эса 128та гол бор. Демак, Миср футболи юлдузи мутлақ натижага ҳам яқин.
Умуман, Салоҳ АПЛдаги энг кучли снайперлардан биридир. Мақолага илова қилинган жадвалдан кўриниб турибдики, у охирги 5 йиллик статистика бўйича АПЛнинг бир қатор клубларига гол «тортиқ» этиш масаласида етакчилик қилмоқда.
Охирги 5 йил (мавсум-2017|2018 - 25|10|2022 оралиғи)да АПЛнинг энг кучли 10та клубига ҳаммадан кўп гол «улашган» футболчилар
АПЛнинг ҳозирги барча иштирокчи клублари Муҳаммад Салоҳдан лоақал 1та гол қабул қилган. «Ливерпул»нинг азалий ва принципиал рақиби - «МЮ» эса мисрлик учун энг севимли рақиблардан биридир - 10та гол.
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Хабарингиз бор, бугун Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 ярим финали доирасида Ўзбекистон олимпия термаси Индонезияга қарши майдонга тушди
Жорий мавсумни жароҳатларсиз ўтказиш бобида «Реал»нинг омади келмади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789