Салоҳ энди африкаликлар рекордчиси!

Салоҳ энди африкаликлар рекордчиси!

Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқич иккинчи турида «Ливерпуль» ўз майдонида Италиянинг «Болонья» жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Англияликларнинг голларига Мак Аллистер ва Муҳаммад Салоҳ муаллифлик қилди. Салоҳнинг голи Африка футболчилари учун янги рекордга айланди. Мисрлик ҳужумчи Европча Чемпионлар лигасида энг кўп гол урган африкалик ўйинчи бўлди. Муҳаммад Салоҳ Европанинг энг нуфузли турниридаги голлари сонини 45тага етказиб олди ва бу кўрсаткич бўйича «Челси»нинг собиқ юлдузи Дидье Дрогбадан ўзиб кетди. Дрогбанинг ҳисобида Чемпионлар лигасида киритилган 44та гол бор. Учинчи ўриндаги Самуэль Это’О ўз ҳисобига 30та гол ёздириб қўйган. Бундан буён Салоҳнинг Чемпионлар лигасида киритган ҳар бир тўпи янги рекорд сифатида қайд этилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.