Яна ОЧЛ ва унинг атрофидаги қизиқарли "гаплар"...

Яна ОЧЛ ва унинг атрофидаги қизиқарли "гаплар"...

ОЧЛ «Ғарб» минтақаси гуруҳ босқичи ўйинлари якунлангач, клублар рейтингига назар соламиз.

Энди ушбу рўйхат 18 майдан кейин, яъни ОФК кубоги гуруҳ босқичи «Ғарб» ва «Жануб» суб-минтақаларидаги ўйинлар бошлангач ўзгариши мумкин. Умуман, ОФК кубоги баҳслари ҳам юқоридаги 6та мамлакат ҳолатини ўзгартирмайди. Қолаверса, Ўзбекистон камида 2023 йилнинг февралигача 2-ўриндан тушмайди. Биз Эронни 0,555 баллга ортда қолдиряпмиз ва бу фарқ июнда, «Сўғдиёна» ОФК кубогидаги иштирокини бошлаганда яна ошади. ОФК кубогида Эрон ҳамда Қатар (Ўзбекистондан 2,580 балл ортда)дан вакил йўқ. «Истиқлол»нинг ғалабаси Тожикистонни умумий рўйхатда 11-ўринга (Хитой ортда қолдирилди) ва «Ғарб» минтақасида 7-ўринга олиб чиқди. ОЧЛ-2024/2025нинг 2та йўлланмасини кафолатлайдиган 6-поғонадаги Иордания билан орадаги фарқ - 5 балл. Ундан ўзиб кетиш қийин, лекин имкони бор. Барчаси ОФК кубоги натижаларига боғлиқ.

Рейтинг ҳолатини тушунишда қулайлик яратиш учун қўшимча 4 қатор қўшдик: 
- Мамлакатнинг ОЧЛ стартидаги жамоалари сони
- Мамлакатнинг ОЧЛда қолган жамоалари сони 
- Мамлакатнинг ОФК кубоги стартидаги жамоалари сони 
- Мамлакатнинг ОФК кубогида қолган жамоалари сони 
Ҳар икки турнирда вакилларини йўқотган мамлакатлар алоҳида рангда берилган.

***
- «Жоҳор» ОЧЛ 1/8 финалига чиқди, барибир. Ўйинга қўшиб берилган 3-дақиқадаги автогол туфайли. «Жоҳор Дарул Таъзим»нинг 70 фоиз акцияси соҳиби, Малайзия султонлиги валиаҳд шаҳзодаси Тунку Исмоил Идриснинг қувонч кўз ёшлари. «Жоҳор»нинг ОФК кубоги-2010даги ўйинида комиссар сифатида ишлагандим ва жамоа турнирнинг яққол аутсайдери эди. Мухлисларда ҳам, матбуотда ҳам қизиқиш ноль даражасида бўлганди. «Жоҳор» ўшанда хароба стадионда ўйнаганди. Мана, клуб 12 йил ўтиб, ОЧЛ-2020 ғолибини ортда қолдирган ҳолда, 1Ғ8 финалга йўл олди. Бу гуруҳ ўйинлари Жоҳор-Бару шаҳрида 2 йил олдин 55 миллион доллар эвазига қурилган сиғими 40 мингга тенг «Султон Иброҳим» стадионида ўтказилди. Арена очилиш маросими лавҳаларини кўрсангиз, Малайзия футболидан ўрганадиган нарса йўқлигини айтишингиз мушкул... 

*** 

- Хўш, ОЧЛ гуруҳ босқичида қайси клублар ёқимсиз анъанага чек қўйишнинг уддасидан чиқди ва чиқмади?
«Ал-Райян» - гуруҳдан чиқди 
«Жоҳор Дарул Таъзим» - гуруҳдан чиқди 
«Насаф» - гуруҳдан чиқди
«Китчи» - гуруҳдан чиқди 
«Ал-Виҳдат» - гуруҳдан чиқолмади.
***
- «Пахтакор» ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичи сўнгги учрашувида ОЧЛдаги 50-ғалабасини нишонлаб, Осиёнинг ушбу кўрсаткичга эришган 4-клубига айланди.

ОЧЛдаги ғалабалар сони бўйича топ-10:

74та - «Ал-Ҳилол» 
66та - «Чонбук Моторс»
50та - «Ал-Иттиҳод»
50та - «Пахтакор»

48та - «Ал-Айн»
47та - «Ульсан Хюндай»
45та - «Ал-Садд»
43та - «Ал-Аҳли»
43та - «Ал-Дуҳайл»
40та - «ФК Гуанжоу»
40та - «Ал-Шабаб»

ОЧЛда урилган голлар бўйича топ-10:

253та - «Чонбук Моторс» 
241та - «Ал-Ҳилол»
181та - «Ал-Садд»
180та - «Ал-Айн»
178та - «Ал-Иттиҳод»
160та - «Пахтакор»

159та - «Ал-Аҳли»

153та - «ФК Гуанжоу»

150та - «Гамба Осака»

143та - «Ал-Дуҳайл»

ОЧЛдаги ўйинлар сони бўйича топ-10:

149та - «Ал-Ҳилол»
127та - «Чонбук Моторс»
123та - «Ал-Садд»
121та - «Ал-Айн»
116та - «Пахтакор»
99та - «Ал-Аҳли»
97та - «ФК Гуанжоу»
93та - «Ал-Иттиҳод»
92та - «Истиқлол» (Эрон)
90та - «Сепаҳон»

ОЧЛда тўпланган очколар бўйича топ-10 (асосий вақтдаги ғалаба учун 3, дуранг учун 1 очко):

263та - «Ал-Ҳилол» 
223та - «Чонбук Моторс»
180та - «Ал-Айн»
174та - «Пахтакор»

174та - «Ал-Садд»
171та - «Ал-Иттиҳод»
156та - «Ал-Аҳли»
155та - «Ульсан Хюндай»
149та - «Ал-Дуҳайл»
146та - «ФК Гуанжоу»

Алишер НИКИМБАЕВ, «Футболиум»