Италия «А» серияси. 6-7-турлар: Янги тизимда Лаутаро ягона!
«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес захирадан майдонга тушиб, 28 дақиқа оралиғида 4та гол урди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.
Суперлига
«Навбаҳор» — ОКМК
Суперлиганинг 18-тури доирасидаги «Навбаҳор» — ОКМК учрашувининг 79-дақиқасида «Навбаҳор» мухлислари томонидан футболчилар томонга турли буюмлар улоқтирилгани ҳамда улоқтирилган идишлардан бири ОКМК клуби футболчисининг бошига теккани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Навбаҳор» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Про лига
«Юниред» — «Ғиждувон»
Про лиганинг 15-тури доирасидаги «Юниред» — «Ғиждувон» учрашувининг 83-дақиқасида «Ғиждувон» жамоаси футболчиси Шавкат Раҳматов бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун майдондан четлаштирилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шавкат Раҳматовга (Ғиждувон) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
Про лиганининг 14-тури доирасидаги «Орол» — «Локомотив» ҳамда 16-тури доирасидаги «Динамо» — «Локомотив» учрашув комиссарларидан билдирги келиб тушган. Унга кўра, «Суперлига ва Про лига регламенти»нинг 16.30-бандидa учрашув вақтида футбол клуби расмийлари орасидан фақатгина бош мураббийга техник зонада футболчиларга кўрсатма бериш учун рухсат этилган бўлсада, мазкур тартиб «Локомотив» жамоаси мураббийи Мирко Еличич томонидан бузилгани қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Мирко Еличичга (Локомотив) нисбатан 1та ўйинга четлаштириш ва жарима интизом чораси қўлланилди, - дейилади ЎФА хабарида.
«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес захирадан майдонга тушиб, 28 дақиқа оралиғида 4та гол урди.
«Реал» мавсум кашфиёти «Жирона» майдонида ўта эркин ўйнаб, рақибга хитоб қилди гўё: «Бўлди, энди ерга туш».
Манчестернинг ҳар икки клуби мағлуб, «Ливерпуль» эса ношуд ҳакамлик қурбони - АПЛнинг навбатдаги тури турли маънода чинакам «тўс-тўполон» ичида қолди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789