Сардор Рашидов ва аттракцион...

Сардор Рашидов ва аттракцион...

Эшитиш ёки кўришга улгургандирсиз, ўйин услуби ва зарба йўллаш манёври озгина бўлсада,

Криштиану Роналдукига ўхшаб кетадиган, вақтида катта умидлар уйғотган Сардор Рашидов фаолиятида оз эмас-кўп эмас, нақ 11-марта клубини алмаштирди. Агар эслолмаётган бўлсангиз, Ўзбекистон миллий жамоаси собиқ ярим ҳимоячисининг футболчилик фаолиятидаги «саёҳат»ини кетма-кетликда ёдга солишимиз мумкин: «Сўғдиёна» > «Бунёдкор» > «Ал-Жаиш» > «Ал-Жазира» > «Локомотив» > «Насионал» > «Қатар СК» > «Пахтакор» > «Қувайт СК» > «Пахтакор» > «Умм Салал» > «Пахтакор»...

Вақтида трансфери 2 миллион еврога баҳоланган Сардор Рашидов бу орада 32 ёшни уриб қўйибди. Шундай экан, унда камида яна 1-2 йил «соққа қилиш» имконияти бор. Бунинг учун эса араб клубларидан яхшироқ вариант йўқ, албатта. Тўғриси, Сардор Португалиянинг «Насионал» клуби сафига қўшилганида, қанчалик қувонгандик-а... Айниқса, бирданига «хет-трик» қайд этгани барчамизни чексиз тўл­қинлантириб юборгани - айни ҳақиқат. Афсуски, истиқболи баланд баҳоланган футболчи шу билан тўхтади, биз кутган даражага ўтолмади. Унга нима бўлгани - бизга қоронғу. Лекин «Насионал» орқали Европанинг кучли 5та лигаси клубларидан бирига йўл олишига умид боғлаганимиз бор гап. 

Афсус, унга яна ўша менталитетга боғлиқ эски муаммо халақит берди, чоғи. «Рашидовнинг араб клубига ўтганидан хурсандмиз. Ҳар ҳолда, у энди яна аллақачон бюджет клубига айланган «Пахтакор»­дан маош олмайди. Хориж клубига ўтадиган футболчиларнинг нафақат ўзбек футболи, балки мамлакат тараққиёти, бюджетига ҳам фойдалари тегиши сир эмас. Буни англаш учун Одил Аҳмедовнинг Наманганда нималар қилаётгани-ю, Отабек Шукуровнинг Қарши ва ўзи туғилиб-улғайган Чироқчида қандай ишларни амалга оширганини эслаш кифоя қилади. Шундай экан, Сардорга айтадиган гапимиз битта - «Соққани бос!» 2021 йилнинг 18 июль куни шу постни ёзган эканман. Сардор орада «Пахтакор»га қайтиш ва кетишга ҳам улгурди. Дейлик, ўтган мавсум «Қизилқум»га супергол уриш уддасидан чиққан Рашидов яна бир бор Қатарда «гуллайдиган» бўлганди, «Умм Салал» клубида. 

Мана, яқинда сўнгги йилларда одат тусига айланиб қолган ҳолат юз берди. Сардор Рашидов бир неча ойлик «саёҳат»дан кейин яна Ўзбекистонга қайтди. Шундай экан, унинг аттракционга ўхшаш фаолияти давом этади: 

  Сўғдиёна»

  «Бунёдкор»

  «Ал-Жаиш» (Қатар)

  «Ал-Жазира» (БАА)

  «Локомотив»

  «Насионал» (Португалия)

  «Қатар СК» (Қатар)

  «Пахтакор»

  «Ал-Қувайт» (Қувайт)

  «Пахтакор»

  «Умм-Салал» (Қатар)

 «Пахтакор»

Манба: @futgol_uz