«Шаржа» Отабек Шукуров Туркия клубига ўтаётганини маълум қилди

«Шаржа» Отабек Шукуров Туркия клубига ўтаётганини маълум қилди

«Шаржа» ва миллий термамиз ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин.

БАА клуби матбуот хизмати ўзбекистонлик 26 ёшли футболчи «Фотиҳ Карагюмрук» билан якуний музокаралар ўтказаётганини маълум қилди. 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Фотиҳ Карагюмрук» бош мураббийлигига «Ювентус»нинг собиқ яримҳимоячиси ва мураббийи Андреа Пирло тайинланганди. Жамоа ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида 8-поғонани эгаллаган.
Маълумот учун ўтган мавсумда Отабек Шукуров "Шаржа" таркибида 24 ўйинда қатнашиб, 4 гол урди. У 2017 йилдан буён шаржаликлар таркибида ўйнаб келаётганди.