“Шахтёр”дан рад жавоби

“Шахтёр”дан рад жавоби

Украинанинг “Шахтёр” клуби Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Михайло Мудрик трансфери бўйича биринчи таклифини рад этди, деб хабар беради ESPN.

Қайд этилишича, инглиз клуби 21 ёшли футболчи учун 65 миллион евро таклиф қилган: 40 миллиони дарҳол, қолгани 25 миллиони эса кейинги тўловларда. “Шахтёр” Мудрик учун 100 миллион евро талаб қилишда давом этмоқда.

“Арсенал” Украина клубига расмий таклиф билан чиққан ягона жамоа бўлиб, томонлар ўртасида музокара давом этмоқда.