Скамакка учун «Ньюкасл» ҳам курашади

Скамакка учун «Ньюкасл» ҳам курашади

«Сассуоло» ҳужумчиси Жанлука Скамакка фаолиятини АПЛда давом эттириши ҳам мумкин.

Унинг хизматларига «Ньюкасл» қизиқиш билдирмоқда. Саудия Арабистонилик хўжайин томонидан қўллаб-қувватланаётган «Ньюкасл» италиялик футболчининг трансфери учун «А» серия етакчилари «Милан» ва «Интер» билан рақобатлашмоқчи. 23 ёшли Скамакка «А» сериядаги иккинчи мавсумини ўтказмоқда. Футболчи «Сассуоло»даги ўйинлари билан кўплаб топ-клубларни ҳайратда қолдирди. Италия чемпионатининг жорий мавсумида Жанлука рақиблар дарвозасига 16та гол урди. Илгари «Интер» истеъдодли ҳужумчи учун курашда фаворит деб аталган, аммо клубнинг молиявий муаммолари туфайли келишув эҳтимоли сезиларли даражада пасайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.