Шомуродов Туринда Миранчук билан ўйнашни хоҳламоқда!?

Шомуродов Туринда Миранчук билан ўйнашни хоҳламоқда!?

Сўнгги хабарларга кўра, "Рома"даги миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов қишки трансфер бозорида бошқа жамоага ўтиш тадоригини кўрмоқда.

Яқиндагина эса ҳамюртимизга А серияда "қолиш" учун курашаётган «Кремонезе» жамоаси жиддий қизиқиш билдирган. Аммо, Шомуродовга бу вариант ёқмаганлиги боис рад жавобини беришга мажбур бўлди.

Россиялик журналистларни ёзишича, Элдор «Торино» жамоасига бироз бўлсада умид кўзи билан қарамоқда. Бинобарин, бу жамоада россиялик 27 ёшли ярим ҳимоячи Алексей Миранчук билан бирга фаолият кўрсатиши мумкин экан. Албатта бу ўз-ўзидан тил борасидаги муаммоларга кам бўлсада барҳам беради.