СТАДИОНЛАР: Ҳозирдан Евро-2024 томон саёҳат

СТАДИОНЛАР: Ҳозирдан Евро-2024 томон саёҳат

Роппа-роса яна 1 йилдан кейин Евро-2024 финал босқичи бошланади.

Табиийки, Европанинг барча миллий жамоалари ке­йинги ёз Германиядаги ажиб стадионларда ўйнаш орзусида. Маълумот учун, навбатдаги қитъа чемпио­нати мезбонлик ҳуқуқи учун курашда Туркияни ортда қолдирган Германия 51та катта ўйин учун жаҳонда тан олинган 10та топ-стадионни тайёрламоқда. Демак, қуйида келаси йил ёзда Европа футболининг эпицентрига айланадиган ҳар бир шаҳар ва стадионга бирров нигоҳ бурамиз.

Берлин - Olympiastadion (сиғими - 74475)

Евро-2024 финалига танланган Берлиндаги «Олимпия» стадиони мураккаб ўтмишга эга. Olympiastadion ва 1936 йилги Олимпиада ўйин­лари ўртасидаги алоқа ўчмас бўлиб қолмоқда. Бу аренада энг эсда қоларли футбол лаҳзаси эса 2006 йили кузатилган - Зидан ижросидаги машҳур «калла қўйиш». Умуман, «Олимпия»да жозибали томонлари етарли. Дейлик, Германия пойтахти кўрки оғир технога содиқлиги билан Европа чемпионати финали учун энг зўр танлов!

Кёльн - Rhein-Energie Stadion (сиғими - 46195)

Германиянинг зиёфат пойтахти сифатида танилган Кёльн кейинги йил ёзда мухлислар учун ёқимли масканга айланади. Rhein-Energie Stadion Рейн-Рур метрополитени марказида жойлашганДемакарена ДортмундДюссельдорф  ва Гельзенкирхенга  ташриф  буюрадиган мухлисларни ҳам «ўз домига тортади». 5та ўйинга ўз бағрини очадиган  арена  ЖЧ-2006дан ўрин олган АнглияШвеция ўйинида Жо Коул ижросидаги ажойиб чал­қанча зарба гувоҳидир.

Дортмунд - BVB-Stadion (сиғими - 65851)

Шаҳар сайёҳлик маскани эмаслекин «Вест­фаленштадион» ёхуд BVB-Stadion ортиқча таърифга эҳтиёж сезмайди. «Боруссия» Дклубининг уй аренаси довруғи бутун дунёга ёйилганэнг машҳур мухлислар қўнимгоҳи. BVB-Stadion 2024 йили ярим финалга мезбонлик қилади. Умуман, қитъа чемпионати баҳона «сариқ девор» маълум муддат бошқача тусга кирсаажабмас.

Дюссельдорф - Merkur Spielarena (сиғими - 51500)

2006 йили Дюссельдорф эътибордан четда қолдилекин шаҳар стадиони ЖЧ-74 ва Евро-88 ўйинларини қабул қилган. Чиройли, таъсирчан замонавий аренага 5та ўйин берилганжумладан, 1|8 ва 1|4 финал баҳслариДюссельдорф ҳозирдан Европа топ-футболчиларини қабул қиладиган пайтни  интиқлик билан кутмоқда.

Франкфурт - Deutsche Bank Park (сиғими - 48000)

Франкфурт улкан аэропорти ва молиявий тизими билан йирик халқаро марказга айланиб улгурдимаҳаллий клуб эса ҳозир уйғониш давридаДейлик, 2022 йили ЕЛда ғалаба нашидасини сурган «Айнтрахт» бу сафар Deutsche Bank Park аренасининг қайноқ муҳитидан таъсирланибЧЛ «плей-офф» босқичига чиқдиШаҳар йирик  сайёҳлик маркази сифатида танилган эмасаммо асосий минорасидан кўринадиган манзара ўта ҳайратланарли.

Гельзенкирхен - Veltins-Arena (сиғими - 54740)

Евро-2024 мезбонлари орасида энг кичик шаҳар саналган Гельзенкирхенҳақиқий футбол ўчоғи. «Шальке» охирги вақтларда қийинчиликларга учраган бўлсада, «Фельтинс-Арена» ҳар доим гавжумАнглия термаси ЖЧ-2006да португалларга айнан шу стадионда ютқазгандиГельзенкирхен кўмир қазиб олиш марказидаги энг диққатга сазовор нуқтабу «самовий нарвон».

Гамбург - Volksparkstadion (сиғими - 51500)

ГамбургГерманиянинг иккинчи йирик шаҳри ва Евро-2024нинг энг шимолий нуқтасиМухлислар Репербанда афсонавий тунги ҳаёт ичига тушишадистадион эса Шимолий Европадаги энг зўрларидан биридирАйтганчабўлажак турнирга декабрь ойида айнан шу шаҳарда қуръа ташланадиёзда эса Volksparkstadion 5та ўйинни қабул қилади.

Лейпциг - Red Bull Arena (сиғими - 42259)

Бир пайтлар Бах ва машҳур Штази яшаган Шарқий Германиянинг ушбу гавжум шаҳрида ҳамон классика ҳукмронСтадион ЖЧ-2006нинг 5та ўйинини ўтказганидан сўнг маҳаллий «РБ Лейп­циг» клуби  ўзгача мақомга  эришдиБерлинда тўхтайдиган ҳар бир мухлис лоақалкунлик саёҳат учун Лейпцигга бош суқиши керак.

Мюнхен - Allianz Arena (сиғими - 70000)

Биргартенузундан-узун колбасалармиллий лидерхозенқўнғироқлар ва рамзий стадионМюнхен таърифга муҳтож шаҳар эмас. «Бавария»нинг уй аренаси очилиш учрашувидан ташқарияна 5та ўйинга  ўз бағрини очадиЖумладанфинал йўлланмаларидан бири тақдирига шу ерда ойдинлик киритилади.

Штутгарт - Mercedes-Benz Arena (сиғими - 54812)

Штутгарт сирли шаҳарГерманиянинг энг бой ҳудудларидан бирида маҳаллий акцентда гаплашишадиШтутгартбеҳисоб минерал булоқлар отилган, «Мерседес» ва «Порше» яралган манзилЕвро-2024 доирасидаги 5та ўйин (хусусанчорак финал)ни олган Mercedes-Benz Arena футуристик «Хэмпден Парк»ка ўхшайди.