Статистика: «Хет-трик»лар қироли!

Статистика: «Хет-трик»лар қироли!

Яна Эрлинг Холанд эътирофи. Норвегиялик ҳужумчи 22 ёшигача профессионал фаолиятида 15та «хет-трик» расмийлаштиришга улгурди.

Чинакам янги «гол машинаси»! Тўғриси, футбол олами бундай ваҳожатли ва «тезюрар» голеадорни ҳали кўрган эмасди.

Эрлинг 15та «хет-трик»ни 5та жамоа сафида амалга оширди - «Брюн», «Зальцбург», «Боруссия» Д., «Манчестер Сити» клублари ва Норвегия миллий термаси. Холанд ҳисобидаги 6та «хет-трик» 2019 йилга тўғри келади. Лекин жорий йил якунигача бу натижасини такрорлаши ёки янгилаши ҳеч гап эмас. Бинобарин, йилнинг биринчи ярмида «Боруссия» сафида Бундеслигада 1та «хет-трик»ка эришган футболчи АПЛга кўчиб ўтганидан буён яна 3та баҳсда шундай қаҳрамонлик кўрсатишга улгурди. Олдинда эса ўйинлар етарли.

Факт. Жаҳон футболининг энг сара юлдуз голеадорлари билан солиштирганда, Холанд тезлик бўйича барчадан олдинда. Аниқроқ айтсак, Эрлинг «Боруссия» Д. ва «Манчес­тер Сити» сафидаги дастлабки 100та ўйинида 103та гол ҳосил қилди. Бошқа бирор сара тўпурар Европанинг кучли 5та лигаси клублари ўйинларидаги бундай самарадор тезлиги билан мақтанолмайди.

Европанинг кучли 5та лигаси клублари сафидаги дастлабки 100та ўйин самарадорлиги

Эрлинг Холанд - 103та гол

Ромарио - 90та гол

Роналдо - 86та гол

Луис Суарес - 59та гол 

Килиан Мбаппе - 48та гол 

Гарри Кейн - 45та гол

Роберт Левандовски - 43та гол

Лионель Месси - 41та гол

Криштиану Роналду - 16та гол