Темур Кападзе:
Авваламбор, барчани бугунги ғалаба билан табриклайман. Биринчи ўйин ҳар бир жамоа учун қийин ҳисобланади. Бугун жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Энг муҳими, жароҳатлар йўқ. Тайёргарликда давом этамиз, хатоларимизни кўриб чиқамиз.
Рақиб ҳақида
Малайзия ҳам яхши ўйин намойиш этди, яхши ҳимояланди. Айтганимдек, бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган.
Жамоа кўрсатган ўйин ва имкониятлар ҳақида
Биз бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди. Бироқ стартлар ҳар доим ҳам осон кечмайди. Ўйин давомида хатолар ҳам қилдик, буни ҳали кўриб чиқамиз. Лекин Малайзия ҳам яхши қаршилик кўрсатди.
Якуний рўйхат, легионерлар ҳақида
Легионерларимиз бу чемпионатда ўйнашни хоҳлашди, бу албатта бизни хурсанд қилади. Якуний рўйхатга 4 та легионер қўшдик. 2 таси айни пайтда жамоада, яна 2 таси бироз кейинроқ етиб келади. Таркибдан жой олмаган футболчиларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар жамоа учун борини беришди, тайёргарлигимизда ҳам муҳим ўрин тутишди.
Кувайтга қарши ротация ҳақида
Буни кўриб чиқамиз, турнир тақвими жуда тиғиз. Биз ҳамма футболчиларимизга ишонамиз, имконият албатта берилади.
Абдурауф Бўриев:
Халқимизни, мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Малайзия яхши ўйин кўрсатди, қийин бўлган ўйинда ғалаба қозондик. Шу билан тўхтаб қолмасдан, хатолар устида ишлаймиз.
Кейинги ўйин ҳақида
Албатта натижа муҳим, биз бу ерга катта мақсадлар билан келдик. Ўзимиз иштирок этадиган ҳамма ўйинда ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритмоқчимиз, - дея матбуот анжумани иштирокчиларининг сўзларини келтиради ЎФА расмий сайти.