Терьени учун 50 миллион нақд

Терьени учун 50 миллион нақд

«Ренн» ўз ҳужумчиси Мартин Терьени 45-50 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

«Манчестер Юнайтед» франциялик футболчига қизиқиш билдирмоқда, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо. 25 ёшли Терье 2020 йилдан буён «Ренн» сафида тўп суради, у «Лион» жамоасидан келиб қўшилган. Ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 19 ўйинда 11та гол урди ва 4та голли узатмани амалга оширди. Томонлар ўртасидаги келишув 2026 йилда якунига етади. Олдинроқ Терье ёзги трансфер ойнасида «Тоттенхэм» билан шартнома имзолашни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. «МЮ» АПЛнинг 12-туридан кейин 23 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.