The Best асосий совринига даъвогарлар учлиги

The Best асосий совринига даъвогарлар учлиги

The Best совринига даъвогар якуний учликни эълон қилди.

ФИФА расмий сайти ташкилот томонидан йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган The Best совринига якуний даъвогарлар учлигини эълон қилди. Унга кўра, The Best-2022 соврини учун Лионель Месси («ПСЖ», Аргентина), Карим Бензема («Реал», Франция) ва Килиан Мбаппе («ПСЖ», Франция) номзоди қолди. Бунгача рўйхатда бўлган - Хулиан Альварес («Манчестер Сити», Аргентина), Жуд Беллингем («Боруссия» Дортмунд, Англия), Кевин де Бюйне («Манчестер Сити», Бельгия), Эрлинг Холанд («Манчестер Сити», Норвегия), Ашраф Ҳакими («ПСЖ», Марокаш), Роберт Левандовски («Барселона», Польша), Лука Модрич («Реал», Хорватия), Неймар («ПСЖ», Бразилия), Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср), Винисиус Жуниор («Реал», Бразилия) якуний учликдан ўрин олмади. Маълумот учун, ФИФАнинг йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими 27 февраль куни бўлиб ўтади.  Қайд этиш жоиз, ғолибларни аниқлашда лауреатларнинг 2021 йилнинг 8 августидан 2022 йилнинг 18 декабрга қадар натижалари инобатга олинади.

Шунингдек, 2022 йилнинг энг яхши гол муаллифи, яъни Ференц Пушкаш номидаги совринга якуний учликдан польшалик ампутант-футболчи Марцин Олексининг қайчи услубида «Сталь Жешув» дарвозасига йўллаган голи, «Марсель» ярим ҳимоячиси Димитри Пайетнинг ПАОК дарвозасига йўллаган голи, Бразилия миллий жамоаси форварди Ришарлисоннинг ЖЧ-2022да Сербия дарвозасига йўллаган акробатик голи жой олди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.