Неаполь эса ҳозирдан скудеттони нишонлашга шайланмоқда. Диққат қилинг, «Наполи» 20 тур ҳосиласига кўра, 2-ўриндаги «Интер»дан 13 очкога илгарилаб кетди. Қолаверса, «адзурралар» «А» серия доирасидаги охирги 16та ўйиндан 15тасини ғалаба билан тугатишди.
*** «Интер»да атиги 1та дуранг бор. Дарвоқе, «Наполи» бу мавсум биргина Симоне Инзаги жамоасига ютқазди, холос.
*** Хвича Кварацхелия - «А» сериянинг энг яхши ассистенти (8та ассист). Тўғри, Сергей Милинкович-Савич («Лацио»)да ҳам шунча самарали узатма бор.
*** Алекс Мерет «қуруқ» ўйинлар сони (8та) бўйича лигада 3-кўрсаткич соҳибидир. «Наполи кипери бу борада фақат Войцех Шесни (9та) ва Иван Проведел (11та)дан орқада.
*** Виктор Осимхен - лиганинг энг яхши снайпери (14та гол). Дарвоқе, «А» серия тарихида африкалик футболчи ҳали бирор марта бош тўпурар бўлган эмас.
*** «Наполи» маҳсулдорлик бобида лигадаги энг яқин таъқибчиси «Интер»ни 8та гол даражасида ортда қолдирмоқда: 48га 40. Тўғри, xG бўйича икки жамоа ўртасидаги фарқ нисбатан кичик: 43га 38.
ДарвоҚе...
«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо якшанба куни «Наполи»га қарши ўйин бошланмасидан олдин Неаполни скудетто билан табриклади: «Наполи»ни чемпионатдаги ғалабаси билан қутлайман. Скудетто неаполликларники, улар совринни ютиб бўлишди ҳақли равишда». Кўринишидан, португалиялик мутахассис ҳақ ва унга қўшилиш керак...