Миржалол Қосимов: "Ал-Иттиҳод»ни ҳурмат қиламиз, аммо уларлан қўрқмаймиз..."

Миржалол Қосимов: "Ал-Иттиҳод»ни ҳурмат қиламиз, аммо уларлан қўрқмаймиз..."

ОЧЛ 1-тури доирасида Саудия Арабистонида ўтадиган «Ал-Иттиҳод» - ОКМК ўйини олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда “кончилар”лар бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа сардори Санжар Турсунов матбуот анжуманида иштирок этишди.
- Авваламбор, ҳар бир рақибимиз сингари «Ал-Иттиҳод»ни ҳурмат қиламиз, аммо уларлан қўрқмаймиз. Рақибдан қўрқадиган ёшда эмасман (кулади). ИншаАллоҳ, биз ўйлаган режалар амалга ошса, эртага ҳамма нарса бўлиши мумкин. «Ал-Иттиҳод» сингари мени жамоам ҳам яхши жамоа. Нима бўлишини эртага кўрамиз. Ҳа, рақиб сафида катта, номдор ўйинчилар бор, аммо ютқазмайдиган рақиб йўқ. Энг асосийси – рақибга қарамай, ўз ўйинимизни кўрсатиш. Ўшанда яхши натижага эришиш мумкин. 
Тактик режалар? «Ал-Иттиҳод»га қарши очиқ футбол ўйнаб бўлмайди. Чунки рақибнинг ҳужум чизиғида юқори савияли ҳужумчилар тўп суради. Бу ерда бир тан-у, бир жон бўлиб ўйнасак натижага эришиш мумкин. 
«Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаш омадми ёки омадсизлик? Омад! Ўзи гуруҳ босқичига чиққанимиз омад, чунки ёш жамоамиз. Ҳозиргача жамоавий ўйин эвазига етиб келдик. Бундай ўйинчиларга қарши ўйнаш ҳам омад», - дейди Қосимов.
Маълумот учун, ОЧЛ 1-тури доирасидаги «Ал-Иттиҳод» - ОКМК ўйини эртага, 18 сентябрь куни соат 21:00да бошланади.
***
Учрашув олдидан расмий йиғилиш бўлиб ўтди. Учрашув комиссари ва ҳар иккала клуб вакиллари бўлажак учрашувнинг ташкилий масалаларини муҳокама қилишди.
Эртанги баҳсда «Ал Иттиҳод» сариқ-қора-сариқ, ОКМК эса оқ-кулранг-оқ рангли либосда ҳаракат қилиши келишиб олинди.