АНА, ХОЛОС! Ҳазилнинг таги нима эди?
«Тоттенхэм»да кутилмаган муаммо.
Мураббийлик мактабининг ёрқин вакилларидан бири бўлмиш Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси бошқарувини 2024 йилнинг ёзида ўз зиммасига олади.
Бунга қадар жамоа Фернандо Диниз раҳбарлигида ЖЧ-2026 турнирининг саралаш босқичи мусобақаларида иштирок этади ва Америка Кубоги турнирига тайёргарлик кўради.
Италиялик мутахассисни «пентакампеонлар» Қатар мундиалидаги омадсизликдан кейиноқ Бразилияга олиб келмоқчи эдилар. Бироқ дон Карло ўша йилнинг ёзида «Реал»дан бошқа жамоани бошқармаслиги, шартнома муддати тугагач, фаолиятини якунлашини маълум қилганди. Афтидан, уммон орти вакиллари мураббийнинг кўнглига йўл топган кўринадилар: Испанияда мавсум май ойининг охирида ниҳоясига етади, агар «Реал» ЕЧЛда финалга чиқса, июнгача чўзилади. Хуллас, Анчелотти Бразилия терма жамоасини 20 июнь санасида АҚШда старт оладиган Америка Кубоги турнири арафасида ўз тасарруфига олади. Бунгача жамоа Фернандо Диниз раҳбарлигида фаолиятини давом эттиради.
Фернандо Диниз - 49 ёшли мутахассис. Шу пайтгача фақат клубни бошқарган. Шу ўринда мавзуга оид қисқача маълумот:
ЖЧ-2022 турнирининг чорак финалида Бразилия Хорватияга имкониятни бой бергач (3:5), Тите ўз лавозимини тарк этди. Бундай омадсизликни кутмаган мамлакат футбол федерацияси раҳбарияти номзод хусусида бош қотирмаганди. Шу сабабли терма жамоа 20 ёшлилар жамоасининг мураббийи Рамон Мендешга топширилди. Унинг раҳбарлигида жамоа 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушгач, ҳамкорлик узоққа чўзилмаслиги аён бўлганди.
Бразилияликлар дон Карлони шу йилнинг ёзида кутишганди. Бироқ мураббий «Реал»даги ҳамкорликни барвақт тўхтатишни истамади. Шу сабабли жамоа ўйин услуби, ғоялари Анчелоттиникига яқин мураббийни қидира бошлади. Маълумотларга кўра, Бразилия ФФ президенти Эдналдо Родригес охирги ўртоқлик учрашувлари арафасида Алисон, Каземиро ва Маркиньос каби етакчи ўйинчилар билан учрашиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари билан танишган, футболчилар бир овоздан Фернандо Диниз номзодини маъқуллашган. Жорий йилда терма жамоадан четда қолаётган Неймар ҳам жамоадошларидан шу мураббий учун овоз беришларини илтимос қилган. Мана унинг ўтган йил ёзидаги эътирофи: «Фернандо Диниз менга жуда ёқади. Афсуски, Бразилиядагилар унга жуда оз эътибор қаратадилар».
Энди мамлакат ФФ раҳбари Эдналдо Родригеснинг фикр-мулоҳазалари билан танишинг: «Унинг футболдаги фалсафаси ҳеч қачон ўзгармаган, доимо бир хил услубдан фойдаланади. Ундаги тактик тараққиётни ёқтираман. Асосийси, унинг услуби Карло Анчелоттиники билан бир хил. Уларнинг дунёқарашлари ҳам ўхшаш. Бу жуда муҳим аҳамият касб этади».
Қизиғи шундаки, 49 ёшли Диниз терма жамоадаги фаолиятини «Флуминенсе» клубини бошқариш билан биргаликда олиб боради. «Флу»ни у 2022 йил аввалида ўз тасарруфига олганди. 2009 йилдан ҳозирга қадар мураббий иш жойини нақ 17 (!) марта алмаштирди. Улар орасида «Атлетико Паранаенсе», «Сантос», Васко да Гама» ва «Сан-Паулу» каби грандлар ҳам бор. Мураббий 2 марта Сан-Паулу ва бир марта Рио-де-Жанейро штатлари чемпионатларида ғолиб чиққан.
Фернандо Диниз терма жамоанинг қайси учрашувларини бошқаради? Унда омадсизликка дуч келиш хавотири умуман йўқ. Вақтинча бош мураббий лавозимини бажариши лозим бўлган Диниз терма жамоани 8та учрашувга тайёрлайди: 6таси ЖЧ-2026 турнирининг саралаш беллашувлари ва 2таси ўртоқлик учрашувлари. Шунингдек, унга 2024 йил ёзида Карло Анчелоттининг мураббийлар штабидан жой олиш ва Олимпия терма жамоасини Париж-2024 турнирига олиб боришни таклиф этишди. Диниз ҳозирча розилик билдирди, лекин тайинлов расман тасдиқланган эмас.
Вақтинчалик мураббийнинг «пентакампеонлар»даги дебютини сентябрь ойида, АҚШ мундиали саралаш босқичининг Боливия терма жамоасига қарши учрашувида нишонлайди. Кейин унинг жамоаси Перу билан куч синашади. Умуман, янги йилнинг ёзига қадар «Селесао» Венесуэла, Уругвай, Колумбия ва Аргентина жамоаларига қарши майдонга тушади. Бундан ташқари, Фернандо Диниз Америка Кубоги турнири арафасида ўз шогирдларини Европадаги 2та ўртоқлик учрашувида синовдан ўтказади. Рақибларнинг бири - Испания, иккинчиси ҳозирча, маълум эмас.
Нима бўлганда ҳам, вақтинчалик бош мураббий олдида уддалаш қийин бўлган, Анчелоттининг ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритишига монелик қиладиган вазифалар йўқ. Чунки қитъанинг 10та терма жамоаларидан 6таси мундиалда иштирок этади, еттинчи жамоа тўқнаш учрашувлари орқали йўлланмани қўлга киритиши мумкин. Рекордчи чемпионнинг турнирдан четда қолишини эса, ҳатто тасаввур қилиш ҳам осон эмас.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
«Тоттенхэм»да кутилмаган муаммо.
Жорий мавсум арафасида ёшарган ва тактик чизмаси ўзгарган «Ювентус» ўйинида янги бош мураббий Тьяго Моттанинг «имзо»си яққол сезилмоқда
Европа клубларини қайси компаниялар «кийинтирмоқда»?
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789