АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Тоттенхэм» 8 март куни ЧЛ 1|8 финали жавоб ўйинида «Милан» дарвозасига йўл тополмади ва икки ўйин якунига кўра, турнир билан хайрлашди.
Табиийки, шу оқшом «Тоттенхэм Хотспур» стадионига йиғилган мухлислар ортга дарғазаб қайтишди, лекин ҳеч кимнинг «иситма»си Ришарлисонникичалик кўтарилмаган бўлса керак. Бинобарин, «Эвертон»дан 60 миллион фунт стерлингга сотиб олинган бразилиялик ҳужумчи «тақачилар» бош мураббийи Антонио Конте қарори билан яна захирада қолди ва фақат 70-дақиқада майдонга тушди. Учрашувдан сўнг Бразилия оммавий ахборот воситаларига интервью берган Риш ўзини тутиб туролмади, алам аралаш эътирозларини борича ошкора баён этди. Жумладан, италиялик мутахассис томон аччиқ ва оғир сўзларни тўкиб солишдан ҳам тийилмади. Кўриниб турибдики, Контенинг муносабати унинг жонидан ўтиб кетган...
- Ришарлисон, ҳозир қанчалик ранжиётганингизни тасаввур қилиш қийин эмас.
- Бошқача бўлиши мумкинми? Ахир клублар миқёсидаги энг катта мусобақадан чиқиб кетдик. Оғир ботган томони, ўз майдонимизда бундай ўйнамаслигимиз керак, яъни гол зарур пайт барчани олдинга ундаш мақсадга мувофиқ. Айниқса, ўйиннинг иккинчи бўлимида бор эътиборни ҳужумга қаратиш талаб этиларди. Энди гапиришдан фойда йўқ, айбдорни қидириб ўтирмай, АПЛдаги ўйинларни ўйлаш лозим. Акс ҳолда, чемпионат ҳам хафагарчилик билан тугаши ҳеч гап эмас. Шундай экан, машғулот майдонига қайтиб, бор имкониятни ишга солиш шарт.
- Тушунарлики, кўпроқ майдонга тушишни хоҳлайсиз. Бироқ камдан-кам ҳолатда бошланғич таркибдан жой оляпсиз...
- Аслида бинойидек ўйнаётгандим, спорт формаси нуқтаи назаридан айни чўққига қараб кетаётгандим. Дейлик, «Вест Хэм» ва «Челси»га қарши 2та ғалабали ўйинда қатнашдим. Бироқ кейинчалик Конте қарори билан бирдан захирада қола бошладим. Мураббий «Вулверхэмптон» билан баҳсда атиги 5 дақиқа имкон бергач, бунинг сабабини сўрадим, аммо тайинли жавоб эшитмадим. «Милан» билан ўйин арафасида эса машғулотлар базасида махсус тест топширишимни айтди ва агар ўзимни кўрсата олсам, майдонга туширишга ваъда берди. Лекин якунда яна захира ўриндиғига жўнатди. Тўғриси, бундай муносабатни сира тушунолмаяпман.
- Конте бу борада сиз билан гаплашиб, қандайдир сабабини тушунтирмадими?
- Йўқ, ҳеч қандай изоҳ бермади, бундан сабрим тугаб бормоқда. Бу ерда аҳмоқлик йўқ, ахир профессионалман, ҳар куни қаттиқ ишлаяпман ва ўйнашни хоҳлайман, албатта. Қисқаси, талабим битта - кўпроқ дақиқа. Мавсум тақвими тиғиз, бироқ шунда ҳам нега етарли имконият бермаяпти? Ҳа, енгил жароҳатим борлиги рост, лекин майдонга тушганимда, ўзимни сира аямайман. Қайтараман, 2та яхши ўйин ўтказдим, айниқса, «Челси»га қарши баҳсда 90 дақиқа фаол тўп сурдим ва биз ғалаба қозондик. Аслида муҳокама қиладиган ҳеч нарса йўқ, фақат ўйнашим керак. Шунда бу ерда ўтириб олиб, нолишимга асос қолмасди.
- Мавсум охиридан нималар кутяпсиз? Олдинроқ ҳафсалангиз пир бўлганини яширмадингиз...
- Чамаси 20тача ўйин қолди, билмайман, 18тами?
- Аниқроғи, атиги 13та.
- 13тами? Энди ушбу ўйинларга эътибор қаратиб, иложи борича кўпроқ гол уришим керак. Чунки клуб трансферимга катта пул тўлаган, бироқ ҳозирча умидларни оқламадим. Тўғри, жароҳатлар бироз панд берди, аммо кўпроқ ўйнашга ҳақли эдим, менимча. Энг ёмони, кейинги ўйинларда бошланғич таркибга қўшилиш-қўшилмаслигимни ҳам билмайман. Фақат сабр қилиш қоляпти, яна сабр...
Муносабат
Ришарлисоннинг ушбу интервьюси «Тоттенхэм» бош мураббийи Антонио Контени бефарқ қолдирмади, албатта. Лекин италиялик мутахассис буни танқид сифатида қабул қилмади: «Ришарлисон интервьюсини ўқидим ва ўйлашимча, танқидлари менга қаратилган эмас. Айтишича, мавсум унинг учун расво ўтяпти - футболчи бу борада ҳақ. Чиндан ҳам, ҳаммаси Ришарлисон учун тўғри кетмаяпти. Дейлик, аввалига жароҳатланди, кейин ЧЛда ўйнади ва ЖЧга йўл олди. Шундан сўнг яна жиддий жароҳатга йўлиқди. Қисқаси, клубга гол беролмади. Лекин мавсум ҳали тугагани йўқ. Агар ўйнашга лойиқлигини кўрсатса, унга имконият бераман, албатта. Умуман, футболчи суҳбат давомида айрим нуқталарда хато қилди, менимча. Дейлик, ғалабаларга нисбатан «Биз» эмас, «Мен» иборасини қўллагани худбинлик намунасидир. Шогирдларимга бирор нарса қуриш ва кубок ютишни истасак, ҳамиша «мен» эмас, «биз» иборасини ишлатиш кераклигини уқтираман. Акс ҳолат футболчи фақат ўзини ўйлашидан далолат. Қисқаси, Ришарлисон хатога йўл қўйди, муҳими, дарҳол кечирим сўради. Ҳозирги оғир паллада жамоавий руҳни кўтариб, ижобий хислатларни намоён этиш талаб этилади. Баъзан яхши йигит бўлишнинг ўзи етарли эмас. Ўйинлар ва дуэлларда ғалаба учун кучли истак, юқори кураш даражасию, бироз ваҳшийлик керак. Майдонда юмшоқлик кетмайди. Бош мураббий сифатида биринчи жавобгар шахсман. Демак, жамоам руҳини яхшилашим керак. Ҳар доим бу ишни имкон қадар уддалаганман ва умид қиламанки, яна уддалайман».
МУҲАММАДХОН тайёрлади
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789