Трентнинг маоши ошкор этилди

Трентнинг маоши ошкор этилди

Ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашга интилаётган «Реал» бу позицияга асосий нишон сифатида «Ливерпуль» ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни белгилаган.

Англиялик ўйинчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Агар «Ливерпуль» ўз тарбияланувчисини клубда қолишга кўндира олмаса, «Реал» уни эркин агент сифатида бепул қўлга киритиши мумкин бўлади. CaughtOffside нашрининг маълум қилишича, мадридликлар 25 ёшли футболчига 2030 йилгача давом этадиган узоқ муддатли шартнома таклиф қилади. Унга кўра, Трент испанларнинг таклифини қабул қилса, ҳар мавсум учун 15 миллион фунтга яқин маош олади. Трент Александер-Арнольд «Ливерпуль» асосий таркибига қабул қилинганидан бери барча турнирларда 321та учрашув ўтказиб, ҳимоядаги вазифаларини бажаришдан ташқари, 19та гол ва 83та ассист қайд этишни ҳам уддалаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.