Ўзбекистон

Суперлига 23-тур. “Металлург” дербида дуранг қайд этди. “Бунёдкор”да эса мағлубият

Суперлига 23-тур. “Металлург” дербида дуранг қайд этди. “Бунёдкор”да эса мағлубият

Суперлига 23-тур доирасидаги бугунги кун санасига белгиланган "Нефтчи" — "Бунёдкор" ҳамда “Металлург” – ОКМК учрашувлари ўз нихоясига етди. Дастлабки беллашувда “Нефтчи” ўз майдонида Суперлигада қолиш учун курашаётган “Бунёдкор”ни қабул қилди ва оғир ўйинда уч очкони қўлга киритди.

Самвел Бабаян “Локомотив”да иш бошлашга яқин

Мавсум якунланишига 3 та тур қолганида Суперлига жамоаларида мураббийлар ўзгариши юз бермоқда. Бундан бироз олдин Бекободнинг "Металлург" клуби мураббийлар штабида алмашинув рўй бергани ҳақида хабар берилган эди.

Батафсил

Колосовский ҳамда унинг ёрдамчиси «Металлург» билан хайрлашди

2024 йилги мавсум тугашига тўрт тур қолганда “Металлург” профессионал футбол клуби жамоа бош мураббийи Григорий Колосовский ҳамда унинг ёрдамчиси Денис Тойменцев билан икки ёқлама келишувга кўра шартномани тўхтатди.

Батафсил

Суперлига 23-тур. Болтабоевнинг “дубл”и "Навбаҳор"га ғалаба келтирди

Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган баҳсни “Навбаҳор”сафарда “Олимпик”ка қарши ўтказди. Тошкентдаги “Жар” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйин анча қизиқарли тарзда, кескин курашлар остида кечди.

Батафсил

ФИФА Янгиланган “Дўстлик” стадиони ҳақида мақола тайёрлади.

ФИФА расмий сайти FIFA Forward дастури доирасида янгиланган “Дўстлик” стадиони мажмуаси ва миллий машғулот маркази ҳақида ҳақида маълумот берди ва буни Ўзбекистонда футболни ривожлантириш борасида келажакка яна бир катта қадам эканлигини қайд этди.

Батафсил

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Винисиуснинг "Олтин тўп"сиз қолгани ҳақида гапирди.

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Доривал Жуниор Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор Испания терма жамоаси ярим ҳимоячисига ютқазиб, иккинчи ўринни эгаллаган “Олтин тўп-2024” учун овоз бериш натижалари ҳақида гапирди.

Батафсил

Февзи Давлетов: ""Насаф" ҳақли равишда чемпионга айланди"

Суперлигада 23-тур баҳслари давом эттирилди. "Сурхон" жамоаси бу турда Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Батафсил

Чемпионлик мақоми 23 йил деганда вилоят жамоасига насиб этди

23 йил деганда биринчи марта “прописка”си Тошкентда бўлмаган клуб Ўзбекистон чемпиони бўлди. Охирги марта 2001 йили Фарғонанинг “Нефтчи”си чемпион бўлгач, кейинги 22 мавсум фақат Тошкент жамоалари Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиққан экан. Хусусан “Пахтакор” 15 марта (!), “Бунёдкор” беш марта, “Локомотив” эса уч марта.

Батафсил

Рўзиқул Бердиев “Йилнинг энг яхшиларини "Насаф" жамоасидан излайверинглар”

Суперлиганинг 23-турида "Локомотив"га қарши ўйиндан кейин чемпионликни қўлга киритган "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

Батафсил
>