Виталий Левченко: «Бу «Пахтакор»га қарши қандай ўйнашни барча ўрганмоқда»

Виталий Левченко: «Бу «Пахтакор»га қарши қандай ўйнашни барча ўрганмоқда»

Cоcа-Cоlа Суперлигаси 2-тури доирасидаги “Нефтчи”-“Пахтакор” (2:1) ўйинидан сўнг жамоалар мураббийлари ўз тассуротлари  билан ўртоқлашишди.


Максим  Шацких ("Пахтакор"):  “ Бугун   Фарғонада  байрам ,   биз   мағлуб  бўлдик .   “Нефтчи”   ҳақли    ғалабага   эришди.   Биз  эса   ҳаракат   қилишда  давом   этамиз” 

Виталий   Левченко ("Нефтчи"): -Аввало,   учрашув  қизиқарли   кечганини   айтишим    керак.   Бундай   ўйинларга  албатта,   мухлислар   тушишади.  Иккала   жамоада   ҳам  этарли   имкониятлар   бўлди,  аммо   биз   улардан  яхшироқ   фойдаландик   ва  ҳақли   ғалаба   қозондик. 

“Пахтакор”   амалдаги   мамлакат  чемпиони   ва   аввал  қандай   кучли   бўлган  бўлса,   ҳозир   ҳам  шундай   кучли   жамоади.Уларга   қарши  бугун   танланган   тактикамиз  ўзини   оқлади.   Уларнинг  заиф   томонларини   ўргандик.  Қанотлардан   кучли   ва  тезкор   футболчилари   борлигини  билиб,   атайлаб   марказни  уларга   бердик   ва  айнан   қанотларни   ёпишга  уриндик.
Рақиб – ҳали ҳам аввалгидек кучли. Шунчаки, бу «Пахтакор»га қарши барча қандай ўйнаш кераклигини ўрганиб олмоқда. Ҳамма жамоалар ҳам ўйинларни кўради, таҳлил қилади. Албатта, «Пахтакор»ни қандай зарарлантириш устида биз ҳам ишладик. Уларнинг «Олимпик»га қарши 1-турдаги ўйинини кўрган бўлсангиз, рақиб қарши ҳужумдан голлар урди. Сабаби «Пахтакор» марказий ҳимоясида муаммо бор – икки марказий ҳимоячиси юқори тезликга эга эмас. Жамоа эса юқорироқ ўйнаганда бу ҳимоячиларни ортда қолдириш имконияти пайдо бўлади. Биз ҳам бошқа жамоалардек уларни ўргандик, кучсиз жиҳатларидан фойдаланишга интилдик. Йиғинларда ҳам «Пахтакор»нинг 3-4та ўйинини бориб томоша қилгандим.  

Бу   бизнинг   жамоани  максимуми   эмас.   Потенциалимиз   бундан  ҳам   юқори.   Бугунги  ўйин   мухлисларга   ёқди  деб   ўйлайман.   Ўтган  мавсумда   ҳам   бугунги  каби   тактикадан   фойдаланган  эдик.   Биз   рақибга  қараб   мослашамиз.