«Ўзбек классико»сида бор йўғи 4 камера?!

«Ўзбек классико»сида бор йўғи 4 камера?!

«Ўзбек классико»сига кирдим.

 Эски дўстларни учратдим. «Пахтакор» ва «Нефтчи» ўртасидаги тарихий ўйинларни эсга олдик. Биринчи навбатда, албатта, 1993 йилги афсонавий учрашувни. 2023 йилни ўйинга келсак, менда таассуротлар у қадар ёрқин эмас, албатта. Шунингдек, техник саволлар ҳам жуда кўп. Мисол учун, ўйин трансляцияси билан банд камераларни санадим ва улар 4тадан ортиқ чиқмади. Савол - VAR тизими бундай шароитда қандай ишлаяпти? Тушунаман, менинг бу каби саволларим айрим шахслар ғашини келтиради. Бироқ табиатим шунақа - ўйинларни оддий мухлисдек томоша қилолмайман. Тасалли учун айтаман, таътилим вақти тугаяпти ва менда саволлар ортиқ бўлмайди. 

Алишер Никимбаев