Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Аргентинада 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Гуруҳ босқичини ижобий ҳал қилган Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финалда Исроил билан куч синашди.
Учрашувдан аввал Исроил ҳимоявий ўйин услубини танлашини тахмин қилгандик. Бироқ улар ҳамюртларимиз каби имкон топилди дегунча ҳужумга ўтишди. 8-дақиқада Шерзод Эсанов бўш қолган дарвозани ишғол қилди. Аммо ҳакам голни инобатга олмади. Сабаби ҳамюртимиз Шаҳзод Неъматжонов рақиб посбонига қўполлик ишлатганди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Исроил ҳам жавоб берди. Яъни ўнг қанотдан оширилган тўпни рақиб футболчиси боши билан дарвозага йўналтирди. Яхшиямки, тўп устунга тегиб қайтганида ҳимоячилар тепиб юборди. Акс ҳолда ҳисоб очилиши мумкин эди. 20-дақиқада Аббос Файзуллаев чап қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, тўпни шеригига оширди. Тўп йўл-йўлакай рақиб ҳимоячисининг оёғига тегиб Шерзод Эсановга келиб тушди. Ҳужумчимиз кутилмаган ҳолат бўлгани учун тўпни тўхтатмай зарба берди. Аммо унинг нишони тўсин бўлиб чиқди. Тайм охирларига яқин чап қанотдан узатилган тўпни Зафармурод Абдираҳматов ерга туширмай кучли зарба билан дарвозага йўллади. Посбон хавфни бартараф этди.
Танаффусдан сўнг икки жамоада узоқ масофадан зарбалар кўпайди. Бу мураббийларнинг кўрсатмалари. Бироқ икки томон ҳам аниқлик борасида мақтана олмади. Ўйиннинг учдан икки қисми ўтиб бораётганда бироз жароҳат олган Шахзод Неъматжонов ўз ўрнини Пўлатхўжа Холдорхоновга бўшатиб берди. Кейин эса Равшан Ҳайдаров захирадан Нодир Абдураззоқов ва Маҳмуд Маҳамаджоновни ҳам майдонга ташлади. Холдорхонов ўйинга қўшилиши билан яратилган вазиятларда рақибларни алдаб ўтишга киришиб кетди. Натижада ҳужумнинг хавфлилик даражаси йўқолди, аксарият ҳолларда тўпни олдириб қўйди. 82-дақиқада рақиб вакили Эл Ям Кансеполски анча кучли зарбаси билан ҳисобни очишга яқин келди. У тепган тўп юқоридан ўтиб кетди. Акс ҳолда зарбани дарвозабонимиз қайтириши мушкул эди. Тайм охирида Исроил терма жамоаси ташаббусни қўлга олиб, ўйинни ҳал қилишга уринди. Вазиятлар содир этди. 90-дақиқада Ҳамза Шибили ўнг томондан оширилган тўпни қулай вазиятдан туриб дарвозага йўналтиришда адашди. Футболчилар алмаштириш борасида Исроил термаси мураббийининг қарорлари тўғри бўлгани кўринди. Захирадан майдонга тушганлар ўйинни кучайтирди. Бизда эса акси кузатилди. 90 + 7-дақиқада жарима зарбасидан сўнг Анан Халаили дарвозамизни ишғол қилди. Бу футболчи ҳам яқиндагина майдонга тушганди...
Натижада терма жамоамиз аламли мағлубиятга учради ва жаҳон чемпионатида нимчорак финалда тўхтадик. Афсуски, ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Биз эса яратган вазиятларимиздан фойдалана олмаганимиз учун имкониятни бой бердик. Гуруҳ босқичидаги ҳолат яна такрорланди. Футболчиларимизда совуққонлик етишмади. Аксарият беллашувларда ҳакамлар зараримизга ишлади ва ҳоказо. Лекин терма жамоамиз кичик мундиалда ажойиб ўйин кўрсатгани, гуруҳдан чиқиш вазифасини бажариб, миллионлар мухлисларга қувонч улашганини эътироф этиб ўтиш даркор. Чемпионатнинг ёрқин жамоаларидан бирига айланди, деб айтсак муболаға бўлмайди. Муҳими катта тажриба тўпланди.
Биринчи жуфтликда эса АҚШ Янги Зеландияга жавобсиз 4та тўп киритиб, кейинги босқичга йўлланма олди. АҚШ 1|4 финалда Гамбия-Уругвай жуфтлиги ғолиб билан ўйнайди.
***
Сешанба куни Аргентинанинг Сан-Хуан провинциясида маҳаллий вақт билан соат 12:02да рихтер шкаласи бўйича 4,8 магнитудали ер силкиниш ҳолати қайд этилган. Ушбу шаҳарда U-20 жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Колумбия — Словакия ҳамда Аргентина — Нигерия учрашувлари ўтказилди. Зилзила, шунингдек, Сан-Луис, Ла-Риоха ва Мендосада ҳам сезилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси нимчорак финал баҳсини Мендоса шаҳрида ўтказди.
ЎЗБЕКИСТОН - ИСРОИЛ - 0:1 (0:0)
30 май. Мендоса. «Мальвинас Архентинас» стадиони. 10492 томошабин.
Ҳакамлар: Яэль Фалькон (Аргентина), Максимилиано Дель Эссо (Аргентина), Факундо Родригес (Аргентина), Кастельяносу Лопес (Гватемала).
Гол: Анан Халаили (90+7).
Ўзбекистон: 12.Асрорбек Кенжаев, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 4.Абубакир Ашуров, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрузбек Асқаров (17.Нодирбек Абдураззоқов, 68), 9.Шаҳзод Неъматжонов (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 59), 11.Шерзод Эсанов, 13.Зафармурод Абдираҳматов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 18.Саидафзалхон Аҳроров (20.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 68).
Исроил: 1.Томер Зарфати, 2.Илай Феинголд, 3.Ор Исраэлов, 4.Став Лемкин, 8.Илаи Мадмун, 9.Дор Тургеман, 10.Ариел Лугасси (11.Ҳамза Шибили, 46), 12.Рой Ревиво, 14.Рой Нави (6.Эл Ям Кансеполски, 56), 15.Тай Абед (20.Аҳмад Иброҳим, 80), 17.Омер Сениор (7.Анан Халаили, 56).
------------------------------------------------------------
АҚШ - ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ - 4:0 (1:0)
30 май. Мендоса. «Мальвинас Архентинас» стадиони. 7848 томошабин.
Бош ҳакам: Муҳаммад Маруф (Миср).
Голлар: Овен Вольф (14), Кейд Коуэлл (61), Жастин Че (75), Рокас Пукстас (82).
АҚШ: Габриэль Слонина, Овен Вольф (Рокас Пукстас, 79), Калеб Уили (Майкл Халлидэй, 71), Даниэль Эделман, Жек Макглинн (Обед Варгас, 71), Жонатан Гомес, Жошуа Уиндер, Брэндан Крейг, Жастин Че, Кейд Коуэлл (Кевин Паредес, 83), Диего Луна (Нико Тсакирис, 79).
Янги Зеландия: Жай Хердман, Бен Уоллес (Оливер Фей, 80), Дэн МакКей (Ноа Карунаратне, 66), Фин Кончи, Лукас Келли-Холд, Исаак Роберт Хьюс, Финн Сурман, Финн Линдер (Арян Раж, 50), Норман Гарбетт, Оливер Коллоти (Киан Донкерс, 81), Кис Симс.
31 май
БРАЗИЛИЯ - ТУНИС
КОЛУМБИЯ - СЛОВАКИЯ
АНГЛИЯ - ИТАЛИЯ
АРГЕНТИНА - НИГЕРИЯ
1 июнь
ГАМБИЯ - УРУГВАЙ
ЭКВАДОР - ЖАНУБИЙ КОРЕЯ
ТЎПУРАРлар:
Чезаре Казадеи (Италия) - 4та
Алехо Велис (Аргентина) - 3та
Маркос Леонардо (Бразилия) - 3та
Кейд Кауэлл (АҚШ) - 3та...
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789