ФУНКЦИОНЕРЛАР: Танишинг, Гвардиоланинг ишончли тоғи!
Чики Бегиристайн - «Манчестер Сити»нинг кўринмас қаҳрамони. Шунингдек, футбол оламидаги энг таниқли спорт директорларидан бири.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Габриэл Жезуснинг «Арсенал» сафига қўшилиши ҳафтанинг асосий воқеаларидан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди.
Бу «канонирлар»нинг жорий ёзги трансферлар ойнасидаги тўртинчи келишув бўлди. Бунгача «Сан-Паулу» вингери Маркиньос, «Порту» ярим ҳимоячиси Фабио Виейра ҳамда «Нью-Инглэнд Революшн» дарвозабони Мэтт Тёрнер Лондонга кўчиб ўтганди.
Ўз навбатида, Жезуснинг «Арсенал»ни танлаши ижтимоий тармоқларда тушунарсиз қарор сифатида баҳоланди. Гўёки, «канонирлар» сафига қўшилганлар УЕФА Чемпионлар Лигасидаги муваффақият уёқда турсин, ушбу турнирдаги иштирокдан ҳам умид узавериши керак экан.
Аксинча, «Арсенал»ни тарк этганлар янги жамоаси сафида ЕЧЛ бош совринига эга бўлишган. Ушбу саҳифага жойланган инфографикада гап кимлар ҳақида бораётганини кўришингиз мумкин. Афтидан, «Манчестер Сити»да берилаётган ўйин вақтидан норози Габи Лондонда ўзини кўрсатишни асосий мақсад сифатида белгилаган кўринади. Ёки ўз ташрифи билан «канонирлар»нинг нохуш анъанасига чек қўйиб, биргаликда Чемпионлар Лигасида зафар қучишни ҳам истаётганмикан? Агар буни уддаласа, шубҳасиз, «Арсенал» афсонасига айланади.
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
Чики Бегиристайн - «Манчестер Сити»нинг кўринмас қаҳрамони. Шунингдек, футбол оламидаги энг таниқли спорт директорларидан бири.
«Ливерпул»нинг собиқ сардори ва «Милан»нинг ўнг қанот ҳимоячиси тарихда «ИСТАНБУЛ МЎЪЖИЗАСИ» номини олган даҳшатли ЕЧЛ финал баҳсини эслашди.
Одатда араблар маблағи эвазига кучайган «Манчестер Сити»га нисбатан «пул қопчаси» ибораси ҳам ишлатилади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789