Златан фаолиятини якунлади

Златан фаолиятини якунлади

Машҳур инсайдер Фабрицио Романо сўзларига кўра, «Милан» форварди Златан Ибрагимович футболчилик фаолиятини якунлади.

«А» серия 38-тури доирасидаги «Милан» - «Верона» (3:1) ўйинидан кейин «россонерлар» билан хайрлашуви эълон қилинган Златан Ибрагимович «Сан-Сиро»даги хайрлашув нутқида футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилганини маълум қилди: «Бутун умр «Милан» мухлиси бўлиб қоламан. Ҳозирги ҳолатда ҳаяжон кучли, нафас олишим ҳам қийин, аммо ҳаммаси жойида. «Сан-Сиро»дан шунчалик кўп хотиралар қолаяптики... Бошида у менга меҳр берди, кейин эса - бахт. Оиламга сабри учун раҳмат дейман. Иккинчи оилам - ўйинчилар, мураббийлар, ходимлардан ҳам миннатдорман. Мухлисларга ҳам чин юракдан ташаккуримни билдираман. Футбол билан хайрлашиш фурсати етди, аммо сиз билан эмас». Маълумот учун, Златан профессионал фаолиятини 1999 йилда бошлаган. У «Милан»дан ташқари, «Мальмё», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «ПСЖ», «Манчестер Юнайтед», «Лос-Анжелес Гэлакси» клублари шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида Ибрагимович 511та гол уришга муваффақ бўлган. Швециялик 2 марта Нидерландия, 7 марта Италия, 4 марта Франция ва 1 марта Испания чемпиони бўлган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.