Сентябр ойидаги ФИФА кунлари доирасида 2026 йилги U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи учрашувларида ўзбекистонлик реферилар фаолият олиб боришади.
Аскер Нажафалиев (бош ҳакам) ва Руслан Серазитдинов (ёрдамчи ҳакам) Хитойда ўтказилиши кутилаётган “D” гуруҳи учрашувларига тайинлов олди.
Рустам Лутфуллин (бош ҳакам) ва Санжар Шоюсупов (ёрдамчи ҳакам) Индонезия мезбонлик қиладиган “J” гуруҳи баҳсларини бошқаради.
Акобирхўжа Шукуруллаев (бош ҳакам) ва Ислом Азимов (ёрдамчи ҳакам) Тожикистон майдонларида ўтказиладиган “K” гуруҳи ўйинларида фаолият юритади.
Илгиз Танташев, Аҳрол Рисқуллаев, Фирдавс Норсафаров, Андрей Сапенко ва Бахтиёрхўжа Шавкатов 30 август — 8 сентябр кунлари ўтказиладиган “CAFA Nations Cup-2025” турнирида иштирок этишади.
Шунингдек, Фирдавс Норсафаров 17 – 28 сентябр кунлари Университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (FISU University World Cup Football) учрашувларини бошқариб боради.
Манба: uzfhm