Рубен Аморим АПЛда ноёб ютуққа эришди. «МЮ» бош мураббийи сўнгги 5 мавсум ичида бир вақтнинг ўзида ҳам «Энфилд»да «Ливерпул»ни, ҳам «Этиҳад»да «Манчестер Сити»ни мағлуб этган ягона мураббий бўлди. Маълумки, «Юнайтед» якшанба куни АПЛ 8-турида меҳмонда «Ливерпул»ни 2:1 ҳисобида таслим қилганди. Ўтган мавсумда эса Аморим жамоаси 15 декабрь куни сафарда «Сити»ни ҳам 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Аморим “МЮ”нинг 5 йиллик нохуш анъанасига чек қўйди
