«Ювентус» марказий ҳимоячи Даниеле Ругани билан шартномани узайтирди. Янги битимга кўра, 30 ёшли футболчи клуб билан 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган янги келишув имзолаган. У «Юве»да 2012 йилдан бери фаолият юритиб келади ва клуб тарбияланувчиси ҳисобланади. «Зебралар» сафида жами 152 ўйинда 11та гол урган ва 1та голли узатмани амалга оширган.
«Ювентус» Даниеле Ругани келишувни узайтирди
