Германиялик 19 ёшли ярим ҳимоячи Саид Эль-Мала "ПСЖ" эътиборини тортмоқда. Айтиш кера Саид Бундеслига жорий мавсумини ёрқин бошлади ва 7та учрашувда 3та гол урди ва 1та голли узатмани амалга оширди. Эль-Маланинг “Кёльн” билан тузган шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган. Хабарларда айтилишича, футболчи келаси ёздаёқ 30-40 миллион евро эвазига сотиб юборилиши мумкин. Унга Париж клубидан ташқари “Интер” ва “Бавария” клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
«Кёльн» вундеркинди "ПСЖ" эътиборини тортмоқда
